Европа, берган ваъдаларига қарамасдан, Киевга пул бермади

© Sputnik / Алексей ВитвицкийФлаги Украины и Европейского Союза.
Флаги Украины и Европейского Союза. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2023
Oбуна бўлиш
Америка Киевга пул беришдан воз кечиши билан бир вақтда Европада ҳам пул тугади. Албатта, ҳаммаси эмас, лекин эркин маблағлар тугади. Аслида ҳам ЕИда иқтисодий вазият яхши эмас.
Украина учун пул етишмаслиги ҳақидаги хабарлар Атлантиканинг иккала томонида ҳам бир вақтда пайдо бўлди: Капитолий тепалигида давлат тўловлари тўхтаб қолишига йўл қўймаслик учун вақтинчалик бюджет қабул қилинди, унда Киевга ёрдам умуман назарда тутилмаган.
Янги миллиардлар учун чўнтакларини очишга тайёргарлик кўраётган Киевнинг кўзини шамғалат қилиш учун Европанинг айёр режа таклиф қилишдан бошқа иложи қолмади. ЕИ Киевни пул билан эмас, сиёсий қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Жозеп Боррелнинг кўрсатмасига биноан ЕИга аъзо давлатлар ташқи ишлар бўлимлари раҳбарлари Украинага жўнаб кетишди.
Юқори даражадаги жамоа "Россияга янада кўпроқ босим ўтказиш" учун бирдамлик ва қатъиятни намойиш этишга ва шу билан бирга ўзларининг ижодий режалари ҳақида гапиришга қарор қилди. Улар жуда катта - ўн минглаб ҳарбий хизматчиларни, шу жумладан, F-16 самолётлари учун учувчиларини тайёрлаш ва баъзи ақл бовар қилмайдиган (Европа иқтисодиётидаги ҳозирги вазиятни ҳисобга олганда) янги ёрдам траншлари ваъда беришди.

Реаллаштирилган ёрдам пули бир неча миллиарддан ўнлаб миллиардларгача дейилди, аммо якуний натижа жуда кам бўлиб чиқди. Беш миллиард евро миқдоридаги ёрдамни (олдинги ажратилган маблағлар билан солиштирганда, жуда кам) текширув ва ҳисоботларсиз келишиб бўлмади.

Бу ҳали Киев учун ҳали ташвишли қўнғироқ эмас, аммо "қўллаб-қувватлашнинг" янги боби бошланганининг биринчи қўнғироғидир.
Америкаликлар совуққон, ҳушёр ва ҳисоб-китобли, гегемонга яраша биринчи бўлиб Киевнинг амбицияларини чеклашга киришдилар. Улар ишбилармон одамлар. Шу сабабли ҳам Украина қўллари ва украиналиклар умри билан Россияга қарши уруш учун тикилган ҳар бир долларни қайтаришни талаб қилишди. Камида икки баробар миқдорида, яхшиси уч баравар. Лекин "ноль натижа" уларни қониқтирмайди. Чунки Америкада ҳамма нарса шундай ишлайди, хайрия ва эҳсон учун марҳамат опера ёки музейга боринг. Уруш эса ҳар доим соф иқтисод бўлади.
Европаликлар, албатта, саросимага тушди. Жамоавий Ғарбнинг Россияга қарши урушини молиявий қўллаб-қувватлаш ҳақида гап бошланиши биланоқ, Европаликлар орасида шунақа хилма-хил овозлар эшитила бошладики, уларни мутлақо якдиллик деб бўлмайди.
Бу жараён қанчалик узоққа чўзилмасин, Европада саросима шунчалик кучаяди. Европанинг пули тугади. Албатта, ҳаммаси эмас, лекин эркин маблағлар тугади. Украинага мисли кўрилмаган сахийлик қилиш имконини берган захира тугади.

Европада пул етишмай қолди, сабаблар бир неча. Масалан, Германиянинг кимё саноати, Анналена Бербок нима деса ҳам, барбод бўлиш арафасида. Саноатнинг пасайиш даражаси икки хонали рақамларда. Органик кимё, ноорганик кимё, фармацевтика - ҳамма соҳа пасаймоқда.

Олдин ҳам кучли саноат салоҳиятига эга бўлмаган Францияда вазият янада мураккаб. Инфляция шундайки, уни жиловлаш учун камида етти, балки ўн йил керак бўлади.
Ҳа, айтмоқчи яна бир ноқулайлик бор: ҳозир Украинага олтин тоғларини ва сутли дарёларини ваъда қилаётган барча европалик амалдорлар, ўз ваъдалари учун заррача жавобгар эмас. Чунки улар қандайдир маънода "оқсоқ ўрдаклардир". Ҳозирги Брюссел бошлиқларининг ваколат муддати келаси йилнинг июнь ойи бошида тугайди, сиёсий календарь учун бу деярли "эртага", дегани.
Ўзлари кўрмаган, билмаган ва мутлақо бефарқ бўлган нарсалар учун пул тўлашдан чарчаган европалик сайловчиларнинг кайфияти шундайки, парламент сайловларда овоз бериш Европада бирдамликдан, ҳеч нарса қолмаганини акс эттириши мумкин.
Бу ҳақиқат ва европаликлар уни қабул қилишга мажбур бўлишади, бу улар учун қанчалик оғриқли бўлмасин. Энг ақлли ва кўп пул тиккан донор давлатлар ушбу зарбага олдиндан тайёрлана бошладилар ва пул сўровчиларга буни очиқ айтдилар.
"Бугун пул йўқ, эртага ҳам пул бўлмайди, лекин эртага, агар биз келиша олсак, эҳтимол, эртадан кейин ёки ундан кейинроқ пул бўлади."
Ғарбнинг Россияга қарши ушбу прокси урушида қўйилган бирорта ҳам вазифа ҳал этилмади. На тактик, на стратегик, на сиёсий ва на иқтисодий.
Россияда эса суверен ва осойишта мамлакатга хос, равишда — ўсиш бор.
Америкада — ички кун тартиби, тартибсизликлар, жанжаллар, бюджет чалкашликлари ва сайловлар кутилмоқда.
Европада — де Голлнинг ибораларини ўғирлайдиган ва уни бузиб айтадиган масхарабозлар бор.
Украинада — шовқин-сурон ва ғазна эгаларига хушомад қилиш истаги бор, аммо у аллақачон бўш.
Кўриниб турибдики, бу "Қилич ва омоч иттифоқи" учун ўзини ўзи тарқатиб юбориш вақти келди.
Янгиликлар лентаси
0