Бугун Ўшда Ўзбекистон ва Қирғизистон ОТМ ректорларининг биринчи форуми бошланади

© Пресс-служба президента КыргызстанаҚирғизистон ва Ўзбекистон байроқлари, архив сурат
Қирғизистон ва Ўзбекистон байроқлари, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2023
Oбуна бўлиш
Тадбирда икки мамлакатдан 70 га яқин олий таълим муассасалари ректорлари ва бошқа йирик таълим ташкилотлари вакиллари қатнашади.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон олий таълим муассасалари ректорларининг биринчи форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Бугун Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги Қирғиз-Ўзбек университетида “Олий таълим тизимида интеграция, ҳамкорлик ва инновациялар” мавзусидаги Ўзбекистон-Қирғизистон олий таълим муассасалари ректорларининг I халқаро форуми бошланади.
“Форумда икки давлат олийгоҳлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, тажриба алмашиш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилади ва олий таълим трансформацияси муҳокама қилинади”, — дейилади хабарда.
Тадбирда икки мамлакатдан 70 га яқин олий таълим муассасалари ректорлари ва бошқа йирик таълим ташкилотлари вакиллари қатнашади.
Форум ўз ишини 4 октябрга қадар давом эттиради.
Янгиликлар лентаси
0