“Яшил энергия” сертификатини бериш тартиби белгиланди

© Sputnik / Илья НаймушинГЭС
ГЭС  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2023
Oбуна бўлиш
“Яшил энергия” сертификати биржа савдоларига регистрант томонидан стандарт лотлар асосида сотувга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Ўзбекистонда “Яшил энергия” сертификатини бериш тартиби белгиланди. Ҳукуматнинг 515-сонли қарори билан тегишли низом тасдиқланди.
Низомга кўра, сертификатларни ҳисобга олиш, савдосини ташкил қилиш ҳамда мониторингини юритиш ишлари эмитент номидан “Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси томонидан амалга оширилади.
“Яшил энергия” сертификати биржа савдоларига регистрант томонидан стандарт лотлар асосида сотувга қўйилади.

"Савдо сессиясида сотиладиган бир “яшил энергия” сертификатининг лоти 1000 кВт/соат миқдорида белгиланади", — дейилади ҳужжат матнида.

Муайян давр давомида қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилган ва электр тармоғига узатилган тегишли миқдордаги МВт/соат электр энергияси учун сертификатлар фақат бир марта берилади.
Сертификатнинг амал қилиш муддати чегараланмайди. Регистрант ва эмитент ўртасида сертификат чиқаришнинг стандарт шартлари тўғрисида шартнома тузилади.
Регистрант платформада рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатларни I-REC (Халқаро қайта тикланувчи энергия манбаларини сертификатлаш ташкилоти) бош офисига эмитент орқали юбориш тўғрисида мурожаат юборади:
Сертификат чиқаришнинг стандарт шартлари тўғрисидаги шартноманинг нусхаси;
охирги 12 ойлик бухгалтерия баланси ва ташқи аудит хулосаси (аудит қилинган бўлса);
CSD01 шаклидаги тўлдирилган ва имзоланган cўровнома (корхонанинг умумий, раҳбарият ва акциядорлар тўғрисидаги ҳамда алоқа маълумотлари).
Генерация объектини рўйхатга олиш учун регистрант томонидан эмитентга қуйидаги миқдордаги бир марталик йиғим амалга оширилаётган санадаги Марказий банкнинг расмий валюта курси бўйича миллий валютада ундирилади:
қуввати 3 МВтгача бўлган генерация объектлари учун – 500 Евро миқдорида;
қуввати 3 МВтдан катта бўлган генерация объектлари учун – 1 000 Евро миқдорида.
Рўйхатдан ўтувчининг аризаси йиғим ундирилгандан сўнг эмитент томонидан 5 иш куни ичида кўриб чиқилади, рўйхатдан ўтказилади ва генерация объекти платформага киритилади.
Генерация объекти платформада бўлиш муддати 5 йилни ташкил этади, ушбу муддат тугагандан сўнг генерация объектни қайта рўйхатга олиш талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон энергетика тизимида биринчи бўлиб “Ўзбекгидроэнерго” АЖ таркибидаги ГЭСларда “яшил энергия” сертификатлари тизими жорий этилди. Эндиликда яшил сертификатлар биржа савдоси орқали маҳаллий ва хорижий ҳамкорларга сотила бошлайди. Айтилишича, 2030 йилга келиб иқтисодиётда энергия самарадорлиги 2 карра оширилиб, қарийб 50 миллиард киловатт соат “яшил энергия” ишлаб чиқарилади. 10 минг километр магистрал ва 110 минг километр ҳудудий электр тармоқлари барпо этилади.
Плотина ГЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2023
Ўзбекистонда илк бор жорий этилган “яшил энергия” сертификати нима учун керак
Янгиликлар лентаси
0