Тошкентга Доғистон муфтияти келди — ташрифдан мақсад

© Управление мусульман УзбекистанаТошкентга Доғистон муфтияти келди
Тошкентга Доғистон муфтияти келди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон мусулмонлари идораси: яқин ҳамкорлик икки томон учун ҳам манфаатли ва динимиз ривожига туртки бўлади.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Тошкентга Доғистон республикаси муфтияти ташриф буюрди, дея хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Доғистон республикаси делегацияси вакилларини қабул қилди.
Ишматбеков Доғистон делегацияси вакилларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти билан таништирди.
© Управление мусульман УзбекистанаТошкентга Доғистон муфтияти келди
В Ташкент прибыли предтавители муфтията Дагестана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2023
Тошкентга Доғистон муфтияти келди
Қайд этилишича, кейинги пайтда Фатво бўлими алоҳида марказга айлангани, ҳаж квотаси йилдан йилга ортиб бораётгани, умра бўйича чекловлар бекор қилингани ва йил давомида зиёратлар ташкил этилмоқда.
© Управление мусульман УзбекистанаТошкентга Доғистон муфтияти келди
В Ташкент прибыли предтавители муфтията Дагестана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2023
Тошкентга Доғистон муфтияти келди
Ўз навбатида, Доғистон муфтияти вакили Мурод Исмоилов самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, мамлакат муфтийси Шайх Аҳмад Абдуллаевнинг салом ва Мавлид ойи табригини етказди. Шунингдек, у Ўзбекистонда диний жабҳадаги ўзгариш ва ўзаро яқин ҳамкорлик алоқаларидан Доғистон томони жуда мамнун эканини билдирди.
Cамимий мулоқот давомида диний-маърифий соҳа вакилларининг ўзаро яқин ҳамкорлиги икки томон учун ҳам манфаатли ва динимиз ривожига ҳам туртки бўлиши айтиб ўтилди.
Янгиликлар лентаси
0