Ўзбекистон ва Россия форумида қандай бизнес шартномалар имзоланди — рўйхат

© Пресс-служба Правительства РФДенис Мантуров принял участие в III Форуме межрегионального сотрудничества между РФ и РУз
Денис Мантуров принял участие в III Форуме межрегионального сотрудничества между РФ и РУз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2023
Oбуна бўлиш
Форумда турли соҳаларда 3 та ҳудудлараро ва 7 та тижорат шартномалари имзоланди.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Қозон шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг учинчи форумида турли соҳаларда 3 та ҳудудлараро ва 7 та тижорат шартномалари имзоланди. Бу ҳақда Россия ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Россия бош вазири ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев, Татаристон раҳбари Рустам Минниханов иштирок этишди.
Форум давомида Денис Мантуров Россия президенти Владимир Путиннинг табрик сўзини ўқиб эшиттирди. Форумда иштирок этган Жамшид Ходжаев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг табрик сўзини ўқиб эшиттирди.
Тадбик сўзида машинасозлик, электротехника, кимё, ёқилғи-энергетика, кон-металлургия, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа соҳаларда саноат кооперацияси кенгайиб бораётгани қайд этилган.
“Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда. Товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш мақсадида бу борадаги тўсиқларни ўзаро бартараф этиш бўйича доимий ва тизимли ишлар олиб борилиб, электрон тижоратни кенгайтирмоқдамиз. Бизда сармоявий ҳамкорликни чуқурлаштириш учун катта имкониятлар мавжуд. Бунинг учун биз яратилган технопаркларнинг афзалликларидан, шунингдек, молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларидан, хусусан, яқинда ташкил этилган Ўзбекистон Саноатни ривожлантириш жамғармасидан фаолроқ фойдаланишга чақирамиз”, — дейилади табрикда.
Форумни Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Вольвач олиб борди.
“Биз учинчи йилдирки, Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари, ишбилармон доиралар ва ташкилотлар ўртасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида форум ўтказмоқдамиз. Ушбу форум иқтисодий соҳадаги икки томонлама йирик оммавий тадбирлардан биридир. Буни Россиянинг 20 та ва Ўзбекистоннинг 14 та вилоятидан 3 мингдан ортиқ иштирокчи тасдиқлайди”, — деди у.
Форумда Денис Мантуров ва Жамшид Ходжаев иштирокида турли соҳаларда 3 та ҳудудлараро ва 7 та тижорат шартномалари имзоланди.
Шундай қилиб, Бошқирдистон ҳукумати билан Фарғона ва Жиззах вилоятлари ҳокимликлари, шунингдек Татаристон ҳукумати ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2023–2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режалари имзоланди.
Бу ҳужжатларда қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш, тадбирлар ўтказиш, етказиб беришни ташкил этиш каби жиҳатлар ўрин олган.
Имзоланган ҳужжатлар:
Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги ва Россиянинг "Вайлдберриз" бозори ўртасида онлайн савдо соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
Тошкент вилояти ҳокимлиги ва маркетплейс ўртасида Тошкент вилоятида мултимодал логистика марказини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми;
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Россиянинг “УК “Группа ГМС” компанияси ўртасида сув таъминоти ва канализация соҳасида техник ва технологик тажриба алмашиш бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
Тошкент метрополитени ва "ТМХ Интернэшнл" компанияси ўртасида Россиядан метро вагонларини етказиб бериш бўйича келишув;
Ахборот технологиялари соҳасида бевосита ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мустақил экотизим яратиш, халқаро тажриба алмашиш, юқори технологиялар соҳасидаги технопарк “ИТ Парк” (Россия) ва “ Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси” (Ўзбекистон) ўртасида халқаро бозорлар билан қўшма интеграция бўйича меморандум;
Россиянинг “Озон” маркетплейсти ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида электрон тижоратни ўзаро тушуниш ва ривожлантириш, шунингдек, трансчегаравий савдо механизмларини такомиллаштириш ва Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисидаги меморандум;
Россия-Ўзбекистон ва Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар кенгашлари ўртасида ишбилармон доиралар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича комплекс ҳаракатлар дастури.
Маълумот учун 4 октябрь куни Қозон шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг учинчи форуми бўлиб ўтмоқда. Мазкур форум икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш, тадбиркорларнинг кенг доирасини қамраб олиш мақсадида ўтказилмоқда.
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2023
Путин Россия-Ўзбекистон минтақалараро форуми иштирокчиларини қутлади
Янгиликлар лентаси
0