Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев подписывает документы.
Шавкат Мирзиёев подписывает документы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2023
Oбуна бўлиш
Тожикистон президенти бугун 71 ёшни қаршилади.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклади, дея хабар берди Тожикистон президенти матбуот хизмати.
“Сизни ҳаётингиздаги ушбу қувончли ва унутилмас кун билан табриклаб, сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, масъулиятли давлат фаолиятингизда янги зафарлар, дўст Тожикистон халқига тинчлик ва осойишталик, барқарор тараққиёт ва фаровонлик тилайман” — дейилади табрикда.
Мирзиёев, шунингдек, Раҳмонни Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчилари Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши юқори савияда ўтгани билан яна бир бор табриклади.
Мазкур саммитлар доирасида олиб борилган самарали музокаралар ва эришилган муҳим келишувлар азалдан яқин дўст ва яхши қўшни бўлиб келган Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги ҳар томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, минтақанинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлашга хизмат қилиши таъкидлади.
Маълумот учун, Тожикистон президенти бугун 71 ёшни қаршилади.
Янгиликлар лентаси
0