Ўзбекистон Россия билан транспорт-логистика соҳасини ривожлантиришга келишиб олди

© Fotolia / Marco2811Юкларни темир йўл орқали ташиш
Юкларни темир йўл орқали ташиш - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия шаҳарлар, вилоятлар ва иқтисодий ўсиш марказларини боғловчи транспорт алоқаларини ривожлантириш бўйича қатор келишувларга эришди.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Қозон шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон – Россия III ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида Ўзбекистон Россия билан транспорт-логистика соҳасини ривожлантиришга келиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Форум доирасида “Транспорт ва логистика соҳасидаги шериклик: Россия ва Ўзбекистон янги чақириқлар дунёсида” мавзусида панел сессия ташкил этилди. Унда транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди.
© Министерство транспортаЎзбекистон Россия билан транспорт-логистика соҳасини ривожлантиришга келишиб олди
Узбекистан – Россия: сотрудничество в сфере транспорта и логистики будет развиваться - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2023
Ўзбекистон Россия билан транспорт-логистика соҳасини ривожлантиришга келишиб олди
Иштирокчилар икки мамлакатнинг шаҳарлари, вилоятлари ва иқтисодий ўсиш марказларини боғловчи транспорт алоқаларини ҳамда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги таъминот занжирларини ривожлантириш бўйича қатор келишувларга эришишди.
Келишувлар:
Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари орқали ўтувчи халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни ўзаро мувофиқлаштириш;
Евроосиё қитъаси транспорт тизимини мустаҳкамлаш мақсадида, халқаро транспорт коридорлари йўналишларида давлат чегаралари назорат-ўтказиш пунктларининг инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида келишилган чора-тадбирларни қабул қилиш;
турли транспорт турлари орқали халқаро хизматларни кўрсатишни ташкил этиш бўйича тажриба алмашишни давом эттириш ҳамда тармоқлараро ва минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
ўзаро савдо ва транзитни ривожлантиришга хизмат қиладиган транспорт-логистика соҳасидаги минтақавий лойиҳаларни миллий режаларга киритиш бўйича мулоқотни давом эттириш;
янги мултимодал йўналишлар, жумладан, “Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” йўналишини ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлаш.
Центр организации дорожного движения Правительства Москвы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2023
Транспорт вазирлиги Москванинг автомобиль оқимларини бошқариш тажрибаси билан танишди
Янгиликлар лентаси
0