Исроилдаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

© AP Photo / Fatima ShbairРакетный обстрел территории Израиля со стороны Сектора Газа. 7 октября 2023
Ракетный обстрел территории Израиля со стороны Сектора Газа. 7 октября 2023
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Тел-Авивдаги элчихонаси Исроилдаги ўзбекистонликларни эҳтиёт бўлишга чақирди.
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг Тел-Авивдаги элчихонаси Исроилдаги фуқароларни эҳтиёт бўлишга чақирди.
“Вазиятнинг кескинлашгани муносабати билан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Консуллик бўлими Ўзбекистон фуқароларига Исроилдаги барча зарур эҳтиёт чораларини кўришни, хавфсиз жойларда бўлишни ва расмийлар хабардор қилинмагунча у ерни тарк этмасликни қатъий тавсия қилади”, - дейилади элчихона хабарида.
Фавқулодда вазиятларда қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш мумкин: +972544851397, 03-672-2466.
Маълумот учун, кеча, 7 октябрь куни кечқурун Hamas ташкилоти Исроилга янги ракета ҳужумларини уюштирди.
Янгиликлар лентаси
0