Австрияда икки ўзбекистонлик талаба авиаҳалокатга учради

© Foto : Aviation Career Center Aviation Career Center ўқув самолёти, архив сурат
 Aviation Career Center ўқув самолёти, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2023
Oбуна бўлиш
Австриянинг Дикс шаҳри яқинида бортида икки нафар ўзбекистонлик талаба бўлган ўқув самолёти ҳалокатга учради.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. 4 октябрь куни Австриянинг Каринтия федерал ерининг Дикс шаҳри яқинида ўқув самолётида бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалокатга учради.
Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, 21 ёшли К.Н. ва А.Х. Словениядаги “Aviation Career Center” авиамактабининг талабалари ва ҳозирда Каринтия федерал ери клиникаларда даволанмоқда.
Ўзбекистон дипломатлари ватандошлар билан боғланган. Талабаларга зарурий ёрдам кўрсатилмоқда.
Шунингдек, элчихона Каринтия ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, тиббиёт муассасалари маъмурияти ва бошқа тегишли ташкилотлар билан алоқа ўрнатган.
Вазият назоратга олинган.
Янгиликлар лентаси
0