Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия кучлари Украина армиясининг Жанубий Донецк йўналишидаги ҳужумини қайтарди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтиш Россиялик ҳарбийлан махсус ҳарбий операция ҳудудида, архив сурат
 Россиялик ҳарбийлан махсус ҳарбий операция ҳудудида, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2023
Oбуна бўлиш
Новодонецкое ва Старомаёрское ҳудудларида душманнинг пиёда қўшин гуруҳлари аниқланди ва яксон қилинди.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. “Восток” гуруҳи қўшинлари бўлинмалари Украина Қуролли кучлари пиёда аскарларининг Жанубий Донецк йўналишида ҳужум қилиш уринишларининг олдини олди ҳамда разведка гуруҳини йўқ қилди. Бу ҳақда “Восток” гуруҳи матбуот маркази раҳбари Олег Чехов РИА Новостига маълум қилди.
“Жанубий Донецк йўналишида “Восток” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари артиллерия ўқлари, авиация ва оғир ўт очиш тизимлари ёрдамида Никольское ва Приютное йўналишларида душман пиёда аскарларининг ҳужум қилиш уринишларининг олдини олди. Новодонецкое ва Старомаёрское ҳудудларида пиёда қўшин гуруҳлари аниқланди ва яксон қилинди. Шунингдек, Приютное ҳудудида Украина Қуролли кучларининг разведка гуруҳи йўқ қилинди”, — деди у.
Артиллериячилар Новомихайловка ва Приютное шимолидаги ўқ-дорилар омборларини, Катеринивка ва Константиновка ҳудудларида миллатчиларни олиб кетаётган машиналарни йўқ қилди. Душман Д-20 артиллерия қуроли ва тўртта миномёт экипажини йўқотган.
Боевая работа расчетов буксируемых гаубиц Д-30 ЦВО в зоне проведения СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2023
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Махсус операция: сўнгги ҳафтанинг асосий хабарлари
Янгиликлар лентаси
0