Умрага кетаётганда саломатлиги ёмонлашган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам берилди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишПаломники в Мекке. Архивное фото
Паломники в Мекке. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтиши учун амалий ёрдамга, моддий кўмакка муҳтож бўлган.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Умра сафарига кетаётган чоғида саломатлиги ёмонлашган Ўзбекистон фуқароларига Бош консуллик томонидан амалий кўмак кўрсатилди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
“Ўзбекистоннинг Дубай шаҳридаги Бош консуллиги ходимлари Telegram ижтимоий тармоғи орқали икки нафар кекса ёшдаги Ўзбекистон фуқароси Умра сафарига кетаётган чоғида "Шаржа" халқаро аэропортининг транзит йўловчилар ҳудудида соғлиги ёмонлашиб қолгани ва Шаржа амирлигининг "Ал Қосимия" шифохонасига шошилинч тарзда олиб борилганлигидан воқиф бўлди”, - дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқаролари жорий йил 26 сентябрь куни Умра сафарини бажариш учун хусусий сайёҳлик ширкатларидан бири орқали "Наманган–Шаржа–Мадина–Шаржа–Наманган" йўналиши бўйича ҳаво қатновига чипта олган. Уларга ширкат томонидан масъул бўлган вакил - "Элликбоши" томонидан лозим даражада эътибор кўрсатилмаган.
Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтиши учун амалий ёрдамга, моддий кўмакка муҳтож бўлган.
Бош консулхона ходимлари қийин аҳволда қолган кекса ёшдаги Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам бериш ва уларни ватанга қайтариш мақсадида "Ал Қосимия" шифохонаси масъуллари ҳамда Шаржа халқаро аэропортининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари масъул ходимлари билан музокаралар ўтказган.
Бунинг натижасида, Ўзбекистон фуқароларига шифохонага тўланиши лозим бўлган 4400 АҚШ долларидан воз кечиш ва Шаржа–Тошкент йўналиши бўйича бепул авиачипта билан таъминлаш бўйича келишувга эришилган. Шу тариқа улар ватанга қайтарилган.
Янгиликлар лентаси
0