Футзал: Ўзбекистон Таиландда ўтадиган Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди

© UFAЎзбекистон футзал миллий терма жамоаси.
Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Таиландда ўтадиган Осиё кубогига йўлланмани муддатидан аввал қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси 2024 йил Таиланд мезбонлик қиладиган Осиё кубогига йўлланмани муддатидан аввал қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Саралаш босқичида 32 жамоа ҳар бири 4 та жамоадан иборат 8 гуруҳга бўлинган ва ўз гуруҳида 1 ва 2-ўринни қўлга киритган терма жамоалар қитъа биринчилигига йўлланма олади.
Шу тариқа 2-турдан сўнг “Г” гуруҳида 6 очкодан жамғарган Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари муддатидан аввал Осиё кубоги иштирокчисига айланди.
Ўзбекистон ва Ироқ ўртасидаги сўнгги тур ўйини гуруҳ ғолибини аниқлаб беради.
Янгиликлар лентаси
0