Озарбайжонлик шифокорлар Сирдарёда тиббий кўрик ўтказмоқда

© Хокимият Сырдарьинской областиОзарбайжонлик шифокорлар Сирдарёда тиббий кўрик ўтказмоқда
Озарбайжонлик шифокорлар Сирдарёда тиббий кўрик ўтказмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон-Озарбайжон соғлиқни сақлаш декадаси доирасида озарбайжонлик бир гуруҳ малакали мутахассислар Сирдарёга ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Озарбайжонлик шифокорлар Сирдарёда тиббий кўрик ўтказмоқда, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистон-Озарбайжон соғлиқни сақлаш декадаси доирасида озарбайжонлик бир гуруҳ малакали мутахассислар Сирдарёга ташриф буюрди.
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиали ҳамда вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида озарбайжонлик ва сирдарёлик шифокорлар томонидан тиббий кўрик ташкил этлди.
Беморларнинг саломатлик кўрсаткичлари ўрганилди ҳамда юқори технологияларга асосланган мураккаб амалиётлар ўтказилди.
© Хокимият Сырдарьинской областиОзарбайжонлик шифокорлар Сирдарёда тиббий кўрик ўтказмоқда
Азербайджанские и узбекские врачи проводят совместные операции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2023
Озарбайжонлик шифокорлар Сирдарёда тиббий кўрик ўтказмоқда

"Бу ерга ташрифимиздан олдин Самарқанд ва Жиззахда бўлиб, декада доирасида тиббий кўрик ва юқори технологияга асосланган жарроҳлик амалиётини ўтказган бўлсак, бугун Сирдарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида тиббий кўрик ташкил этиб, 30 дан ошиқ бемор болаларни саломатлик билан боғлиқ муаммоларини ўргандик, уларга зарур тавсия ва маслаҳатлар бердик. Сийдик йўлларида туғма нуқсони бор бемор болалардан 4 нафарида юқори технологияли жарроҳлик амалиётларини ўтказдик", — деди Озарбайжон медицина университети болалар хирургияси кафедраси мудири Рамиз Толухов.

Айтилишича, ҳозир бемор болаларнинг аҳволи яхши, улар шифокорлар назорати остида даво муолажаларини олмоқда.
© Хокимият Сырдарьинской областиОзарбайжонлик шифокорлар Сирдарёда тиббий кўрик ўтказмоқда
Азербайджанские и узбекские врачи проводят совместные операции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2023
Озарбайжонлик шифокорлар Сирдарёда тиббий кўрик ўтказмоқда
Ташрифнинг илк кунида сирдарёлик офтальмологлар ҳамроҳлигида ўтказилган тиббий кўрикда 30 дан зиёд беморни кўз соҳаси билан боғлиқ муаммосини ўрганилди.
Озарбайжон Офтальмология миллий маркази глаукома бўлими бошлиғи Магеррам Пирметовнинг сўзларига кўра, ўрганишлар натижасига кўра, қайси беморга консерватив, қайси беморга эса оператив даво муолажалари зарурлиги муҳокама қилинди.
Консерватив даво муолажасига муҳтож беморлар учун маслаҳат ва тавсия берилди, оператив даво муолажаларига муҳтож беморлардан 6 нафарида катаракта, 5 нафарида глаукома ва питраки касаллиги билан боғлиқ юқори технологияли, микрожарроҳлик амалиёти ўтказилди.
Янгиликлар лентаси
0