Ўзбекистон зилзиладан жабр чеккан Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди — видео

© AP Photo / Omid HaqjooАфғонистонда содир бўлган зилзила
Афғонистонда содир бўлган зилзила - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2023
Oбуна бўлиш
Ёрдам юки Boeing-747 юк самолётида Ҳирот шаҳрига етказиб берилди.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистон Афғонистонга қарийб 100 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди, дея хабар берди Транспорт вазирлиги.
Бугун Ўзбекистон зилзиладан жабр чеккан қўшни Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди. Инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев бошчилигида етказилди.

"Юборилган ёрдам юки таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари: ун, буғдой, ёғ, макарон, гўшт маҳсулотлари, гуруч, шакар; чодир ва одеяллар, шунингдек бирламчи тиббий ёрдам учун зарурий барча воситалар бор", — дейилади хабарда.

Ёрдам юки My Freighter авиакомпаниясининг Boeing-747 юк самолётида Ҳирот шаҳрига етказиб берилди.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятида 6,3 магнитудали зилзила содир бўлди.
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2023
ТИВ Афғонистондаги зилзила қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар лентаси
0