Бугун Тошкентнинг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

© Sputnik / Павел ЛисицынГазовая плита
Газовая плита - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2023
Oбуна бўлиш
Бектемир ва Сергели туманларининг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Бугун Тошкентнинг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар берди.
Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Сергели туманларининг қуйидаги ҳудудларига 10 октябрь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Бектемир тумани (10:00 дан 18:00 гача): Миришкор ва Роҳат маҳаллалари, аҳоли хонадонлари сони – 1500 та, улгуржи истеъмолчилар сони – 24 та;
Сергели тумани (11:00 дан 17:00 гача): Фароғатли, Хонабодтепа ва Суғдиёна маҳаллалари, аҳоли хонадонлари сони – 434 та, улгуржи истеъмолчилар сони – 6 та.
Янгиликлар лентаси
0