Глобал болалик рейтингида Ўзбекистон 62-ўринга кўтарилди — Нарбаева

© Пресс-служба Сената Олий МажлисаЗаседание круглого стола, направленного на укрепление защиты прав детей.
Заседание круглого стола, направленного на укрепление защиты прав детей. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2023
Oбуна бўлиш
Ҳар йили дунё бўйлаб 1 миллиарддан ортиқ бола жисмоний, ҳиссий ёки жинсий зўравонликка дучор бўлади.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Глобал болалик рейтингида Ўзбекистон 62-ўринга кўтарилди. Бу ҳақда Сенат раиси Танзила Нарбаева Тошкентда бўлиб ўтган болалар ҳуқуқлари ҳимоясини мустаҳкамлашга доир давра суҳбатида маълум қилди.
Сенат Раисининг сўзларига кўра Глобал болалик рейтингида Ўзбекистон тобора юқорилаб бормоқда. Агар 2017 йилда ушбу рейтингда мамлакат 78-ўрнини эгаллаган бўлса, 2021 йилда 62-ўринга кўтарилди.
Ҳар йили дунё бўйлаб 1 миллиарддан ортиқ бола жисмоний, ҳиссий ёки жинсий зўравонликка дучор бўлади. Мультииндикатор кластер кузатувига кўра Ўзбекистонда 1 ёшдан 14 ёшгача бўлган 3 нафар боладан 2 нафари, яъни 62 фоизи зўравонлик билан тарбиялаш усулларини бошдан кечирган. 15-19 ёшли қизларнинг 33 фоизи эр ўз хотинини калтаклашга ҳақли деб ҳисоблайди.
Давра суҳбатида иштирокчилар томонидан ҳали ҳанузгача айрим ҳолатларда болалар ҳам жисмоний, ҳам психологик тазйиқ ва зўравонликларга дуч келаётгани, уларнинг ҳуқуқлари поймол бўлаётгани, бу каби ҳолатларни тўлиқ бартараф этиш юзасидан қонунчиликда янги нормаларни жорий этишга зарурат сезилаётгани айтиб ўтилди.
© Пресс-служба Сената Олий МажлисаОбсуждены вопросы укрепления защиты прав детей и защиты их от всех форм насилия
Обсуждены вопросы укрепления защиты прав детей и защиты их от всех форм насилия  
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2023

“Зўравонликни тўхтатиш бўйича махсус қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Жиноят кодексига яқинда киритилган ўзгартишларга мос келади, бу эса, ўз навбатида, қизлар, ўғил болалар ва аёлларни зўравонликдан ҳуқуқий ҳимоя қилишни кучайтиради”, — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, қонун лойиҳаси зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича кўп тармоқли хизматларни ривожлантириш ва амалга оширишни таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, кеча депутатлар Сурайё Рамоновани Олий Мажлиснинг болалар ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига сайлашди.
Янгиликлар лентаси
0