Ўтган 8 ойда хориждан 4,3 миллион турист келди — Мирзиёев

© Шерзод АсадовВидеоселекторное совещание по вопросам полного задействования возможностей объектов туризма и культуры, а также эффективной организации осеннего сезона "Яшил макон"
Видеоселекторное совещание по вопросам полного задействования возможностей объектов туризма и культуры, а также эффективной организации осеннего сезона Яшил макон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2023
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари дунёдаги ҳозирги мураккаб вазиятда ҳар бир давлат турист жалб қилиш учун барча имкониятларини ишга солаётганини кўрсатиб ўтди. Бундай кескин рақобат шароитига мос бўлиб ишлаш шартлиги қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Ўтган 8 ойда Ўзбекистонга хориждан 4,3 миллион турист келди, улардан 1,4 миллиард доллар тушум бўлди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятини тўлиқ ишга солиш ва “Яшил макон” кузги мавсумини ташкил этиш бўйича ўтказилаётган йиғилишда маълум қилинди.
Давлат раҳбари дунёдаги ҳозирги мураккаб вазиятда ҳар бир давлат турист жалб қилиш учун барча имкониятларини ишга солаётганини кўрсатиб ўтди. Бундай кескин рақобат шароитига мос бўлиб ишлаш шартлиги қайд этилди.
Таъкидланишича, ўтган 8 ойда:
Ўзбекистонга хориждан 4,3 миллион турист келди, улардан 1,4 миллиард доллар тушум бўлди;
15 мингта янги меҳмон ўринлари яратилиб, уларнинг сони 137 мингтага етди;
540 та дам олиш ва кўнгилочар маскан барпо этилди, 70 та туризм маршрути очилди.
Шунингдек, 6 та хусусий авиакомпания иш бошлади, янги 23 та самолёт олиб келинди, 20 та халқаро ва 6 та ички қатнов йўлга қўйилди, Самарқанд аэропортида ҳафталик халқаро рейслар 46 тадан 85 тага кўпайди, 1 минг 300 та замонавий автобус харид қилиниб, 38 та маршрут очилди.
Қўшимча дам олиш кунлари ва чегирма берилгани ҳисобига ички сайёҳлар сони 15 миллион нафарни ташкил қилиб, ўтган йилга қараганда 2 баробарга ўсди.
Янгиликлар лентаси
0