Бугун пойтахтнинг айрим манзилларида иссиқ сув бўлмайди

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишЧеловек моет руки.
Человек моет руки. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2023
Oбуна бўлиш
Бугун Тошкент шаҳрининг айрим манзилларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Бугун, 12 октябрь куни Тошкент шаҳрининг айрим манзилларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” хабар берди.
Таъкидланишича, "Тошкент иссиқлик маркази" МЧЖ 5-ИМ "Чилонзор" қозонхонаси фаолиятини иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича режалаштирилган ишларни бажариш учун бир кунга тўхтатади.
Шу муносабат билан 12 октябрь соат 00:00 дан 12 октябрь соат 24:00 гача қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:
Заргарлик, Лутфий, Гулистон, Фарҳод, Наққошлик, Ширин, Мақсуд Шайхзода, Қатортол 2-кўчаси, Катта Хирмонтепа, Тақачи, Катта ҳалқа йўли, Ўрикзор, Бешқайрағоч, Тўқимачи, Нашриёт, Юсуф Саккокий, Фозилтепа кўчалари, Чилонзор даҳаси 10÷26, 30, 31, Г9А, 20А мавзелари, Наққошлик, Шарқ, Гулистон, Ал-Хоразмий 1,2, Бешқайрағоч, Изза даҳалари, Ўрикзор бозори доирасида.
Иссиқ сув таъминоти 5-ИМ қозонхонаси ишга тушиши билан дарҳол тикланади.
Шунингдек, қувур арматураларини алмаштириш ва магистрал қувурни реконструкция қилиш зарурати туфайли “Водник” даҳасига иссиқ сув таъминоти қуйидаги саналарда вақтинча тўхтатилади:
12 октябрь соат 13:00 дан 17:00 гача;
16 октябрь соат 9:00 дан 20 октябрь 16:00 гача.
Таъкидланишича, ушбу чора иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш ва ҳудудда ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтиш доирасида замонавий қозонхона қурилишини якунлаш учун зарур.
Янгиликлар лентаси
0