Дунёдаги биринчи “Восход-1” кўп ўринли космик кемаси қандай учирилган эди

Oбуна бўлиш
Бундан 59 йил илгари Хрушёв кузатиб, Брежнев кутиб олган дунёдаги биринчи “Восход-1” кўп ўринли космик кемаси учирилган.
1964 йил 12 октябрь куни тарихда илк бор “Восход-1” кўп ўринли космик кемаси учирилган эди. Орбитага бирданига уч фазогир йўл олди. Биринчи марта фазога оддий мутахассислар парвоз қилди ва илк бор уларнинг ҳаммаси скафандрсиз эди.
Космонавтлар ер атрофини 16 марта айланиб, орбитада 24 соат 17 дақиқа бўлишди Илк бор ерга қўниш пайтида юмшоқ қўниш тизимидан фойдаланилди.
1964 йил 12 октябрь куни орбитадаги экипажни КПСС МҚ биринчи котиби Никита Хрушёв табриклаган 19 октябрь куни эса уларни Москвада коммунистик партиянинг янги раҳбари Леонид Брежнев қарши олган.
Янгиликлар лентаси
0