АҚШ Исроил билан “ақлли бомбалар” юборишни муҳокама қилмоқда

© Foto : DoD / Lisa FerdinandoАҚШ байроғи
АҚШ байроғи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2023
Oбуна бўлиш
Пентагон: АҚШ ҳарбий ёрдам доирасида Исроил билан “ақлли бомбалар” юборишни муҳокама қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. АҚШ Исроил билан ҳарбий ёрдам доирасида ақлли бомбалар юбориш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Пентагоннинг юқори мартабали расмийси маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Кичик диаметрли бомбалар биз Исроил билан маслаҳатлашаётган аниқ бошқариладиган ўқ-дорилар тоифасига киради”, — деб маълум қилди Америка ҳарбий департаментининг юқори мартабали вакили.
Ердан учирилган кичик диаметрли бомбалар (GLSDB) аниқ бошқариладиган ўқ-дорилар ҳисобланади ва 150 км гача масофага эга.
Қўшма Штатлар бу позицияни Киевга ҳарбий ёрдамига киритди.
Янгиликлар лентаси
0