Ўзбекистонлик талабалар Исроилдан эвакуация қилинди

© Посольство Узбекистана в ИзраилеЎзбекистонлик талабалар Исроилдан эвакуация қилинди
Ўзбекистонлик талабалар Исроилдан эвакуация қилинди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2023
Oбуна бўлиш
Институт билан талабаларнинг ўқишини онлайн форматда давом эттириш бўйича келишувга эришилган.
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Бугун, 15 октябрь куни Исроилнинг Холон технология институтида (HIT) таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Тошкентга учиб кетишган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабар берди.
Институт билан талабаларнинг ўқишини онлайн форматда давом эттириш бўйича келишувга эришилган. Улар математика, юқори технологиялар, сунъий интеллект каби машҳур соҳаларда таҳсил олади.
“Элчихона (HIT), Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университет, Бухоро ва Самарқанд давлат университетлари, шунингдек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АКнинг Тель-Авивдаги ваколатхонасига талабаларни Ўзбекистонга жўнатишда ёрдам бергани учун ўз миннатдорлигини билдиради”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, HIT ректори Эдуард Якубовга алоҳида миннатдорлик билдирилган.
Янгиликлар лентаси
0