https://sputniknews.uz/20231016/mirziyoev-ertaga-xitoyga-jonab-ketadi-39981835.html
Мирзиёев эртага Хитойга жўнаб кетади
Мирзиёев эртага Хитойга жўнаб кетади
Sputnik Ўзбекистон
Ташриф дастурида ХХР раиси Си Цзиньпин ва сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан музокаралар, бошқа икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
2023-10-16T08:25+0500
2023-10-16T08:25+0500
2023-10-16T11:05+0500
сиёсат
ўзбекистон
хитой
шавкат мирзиёев
си цзинпин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/06/39681064_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_e33c9248bdf5e92f5f0c4cac305702df.jpg
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 17-18 октябрь кунлари “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Давлат раҳбари форумнинг ялпи сессиясида дастурий нутқ сўзлаши ҳамда “Макон ва йўл” ташаббуси доирасидаги халқаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ўз нуқтаи-назарини баён қилиши кутилмоқда.Ташриф дастурида ХХР раиси Си Цзиньпин ва сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан музокаралар, бошқа икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/06/39681064_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_19c0f2e6ef3c5c44fe69af18068f2f9a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
мирзиёев шавкат бир макон, бир йўл ташаббуслар таклиф маълумот
мирзиёев шавкат бир макон, бир йўл ташаббуслар таклиф маълумот
Мирзиёев эртага Хитойга жўнаб кетади
08:25 16.10.2023 (янгиланди: 11:05 16.10.2023) Ташриф дастурида ХХР раиси Си Цзиньпин ва сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан музокаралар, бошқа икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 17-18 октябрь кунлари “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди. Юбилей саммитнинг кун тартибидан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқликни кучайтириш, “яшил” тараққиёт, рақамлаштириш дастурларини илгари суриш ва бошқа масалалар ўрин олган. Ўтган ўн йиллик даврда кўп томонлама шерикликда эришилган асосий натижалар сарҳисоб қилинади, келгуси ҳамкорликнинг янги вазифалари белгилаб олинади.
Давлат раҳбари форумнинг ялпи сессиясида дастурий нутқ сўзлаши ҳамда “Макон ва йўл” ташаббуси доирасидаги халқаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ўз нуқтаи-назарини баён қилиши кутилмоқда.
Ташриф дастурида ХХР раиси Си Цзиньпин ва сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан музокаралар, бошқа икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.