Шерзод Мамутов Грузияда ўтказилган “Satellite” турнирида совриндор бўлди

© НОКШерзод Мамутов Грузияда ўтказилган “Satellite” турнирида совриндор бўлди
Шерзод Мамутов Грузияда ўтказилган “Satellite” турнирида совриндор бўлди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2023
Oбуна бўлиш
Шерзод Мамутов ярим финалда франциялик рақибига имкониятни бой берди ва учинчи ўринни эгаллади.
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича “Satellite” халқаро турнири ўтказилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шерзод Мамутов бронза медалига сазовор бўлди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Шерзод Мамутов ярим финалда франциялик рақибига имкониятни бой берди ва учинчи ўринни эгаллади. Ушбу натижа Мамутовга Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун қимматли очколарни тақдим қилади.
Олтин медаль: Кшиштоф Качковски (Польша);
Кумуш медаль: Томас Мартин (Франция);
Бронза медаль: Шерзод Мамутов (Ўзбекистон);
Бронза медаль: Энвер Йилдирим (Туркия).
Янгиликлар лентаси
0