Uzbekistan Airports “Урганч” ва “Андижон” аэропортлари учун хусусий ҳамкорларни қидирмоқда

© Пресс-служба "Uzbekistan Airports"Международный аэропорт "Андижан"
Международный аэропорт Андижан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2023
Oбуна бўлиш
2023-2025 йилларда “Урганч” ва “Андижон” аэропортларига давлат-хусусий шериклик асосида киритилиши режалаштирилган инвестицияларнинг умумий ҳажми мос равишда 177,28 миллион ва 144,6 миллион долларни ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Uzbekistan Airports “Урганч” ва “Андижон” аэропортлари учун хусусий ҳамкорларни қидирмоқда. Бу ҳақда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНВТО Бош Ассамблеясининг 25-сессияси доирасида ўтказилаётган глобал инвестиция форумида маълум бўлди, деб хабар берди Sputnik мухбири.
2023-2025 йилларда “Урганч” ва “Андижон” аэропортларига давлат-хусусий шериклик асосида киритилиши режалаштирилган инвестицияларнинг умумий ҳажми мос равишда 177,28 миллион ва 144,6 миллион долларни ташкил этади.
“Самарқанд” халқаро аэропорти Ўзбекистон авиация саноати тарихида ўзини муваффақиятли намоён этган биринчи давлат-хусусий шериклик асосидаги лойиҳадир. 2023 йил бошидан буён унинг йўловчи ташиш ҳажми 742 минг кишини ташкил этди.
16–20 октябрь кунлари Самарқанддаги “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуасида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтмоқда.
Янгиликлар лентаси
0