Тошкентда Агро инновация маркази ташкил этилади

© Министерство высшего образования, науки и инноваций республики УзбекистанТошкентда Агро инновация маркази ташкил этилади
Тошкентда Агро инновация маркази ташкил этилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2023
Oбуна бўлиш
Марказда аграр соҳада қўшма илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Тошкентда Агро инновация маркази ташкил этилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Вазирлик ва Б.Б.Городовиков номидаги Қалмиқ давлат университети (Россия Федерацияси) ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди.
"Унга кўра Тошкентда Агро инновация маркази фаолияти ташкил этилади. Мазкур марказда аграр соҳада қўшма илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш кўзда тутилган", — дейилади хабарда.
Хусусан, чорва молларини етиштириш, замонавий наслчилик ишларини ташкил этиш ва тажриба алмашиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0