Хитойга газ экспорти тез орада Ғарбий Европага етказиб бериш даражасига етади — Миллер

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишПредседатель правления ОАО "Газпром" Алексей Миллер
Председатель правления ОАО Газпром Алексей Миллер  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2023
Oбуна бўлиш
Россия 2022 йилда Хитойга рекорд даражадаги 15,5 миллиард куб газ етказиб берган. Бу бир йил олдинги миқдорга қараганда 1,5 баравар кўп.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. "Газпром"нинг Хитойга қувур орқали газ етказиб бериш ҳажми тез орада Ғарбий Европага даражасига етиши мумкин, деди Россия компанияси раҳбари Алексей Миллер. РИА Новости хабарига асосан.

“Яқин келажакда Хитойга қувур орқали газ етказиб бериш биз Ғарбий Европага экспорт қилган ҳажмига етиши мумкин”, - деди у "Россия 1" телеканали журналисти Павел Зарубинга берган интервьюсида.

Олдинроқ Алексей Миллер келгуси йилларда "Газпром"нинг Хитойга экспорти ҳажми 48 миллиард кубометрга етишини маълум қилган эди. Жумладан, Мўғулистон орқали транзит газ қувурини ҳисобга олганда йилига тахминан 100 млрд. м3 га етиши мумкин.
Маълумот учун, бугунги кунда Россия гази Хитойга асосан "Сила Сибири" газ қувури орқали етказиб берилади. 2022 йилда бу газ қувури орқали Россиядан Хитойга газ етказиб бериш ҳажми 1,5 баравар кўпайди ва рекорд даражадаги 15,5 миллиард куб метрни ташкил қилди.
"Сила Сибири" газ қувурининг тўлиқ қуввати 38 млрд. куб метрни ташкил қилади. Газ қувурини тўлиқ қувват билан 2024 йилдан сўнг босқичма босқич ишга тушириш режалаштирилган.
Ундан ташқари, бугунги кунда Россия Хитой билан "Сила Сибири 2" газ қувури борасида музокаралар олиб бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0