Хитой “Бир макон, бир йўл” ташаббуси лойиҳалари учун қанча пул ажратиши маълум қилинди

© Sputnik / Анна Раткогло / Медиабанкка ўтишХитой байроғи
Хитой байроғи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2023
Oбуна бўлиш
“Бир макон, бир йўл” олий даражадаги форуми доирасида 97,2 миллиард долларлик ҳамкорлик келишувларига эришилди.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Хитой “Ипак йўли” жамғармасига 11 миллиард доллар қўшади. Хитой раҳбари Си Цзиньпин маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Хитой “Бир макон, бир йўл” ташаббуси лойиҳаларини биргаликда қуришни қўллаб-қувватлаш учун “Ипак йўли” жамғармасига 80 миллиард юан (10,9 миллиард доллар) қўшади.

“Хитой тараққиёт банки ва Хитой экспорт-импорт банкининг ҳар бири 350 миллиард юан (47,8 миллиард доллар) миқдорида молиялаштириш ойнасини очади ва “Бир макон, бир йўл” ташаббуси лойиҳаларини биргаликда қуришни қўллаб-қувватлаш учун Ипак йўли жамғармасига 80 миллиард юан (10,9 миллиард доллар) янги маблағлар киритилади”, — деди Хитой етакчиси.

Шунингдек, у “Бир макон, бир йўл” олий даражадаги форуми доирасида бизнес-форум ўтказилгани, унинг натижасида 97,2 миллиард долларлик ҳамкорлик келишувларига эришилганини қўшимча қилди.
Мирзиёев “Бир макон, бир йўл” форуми иштирокчиларини кутиб олиш маросимида қатнашди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2023
Мирзиёев “Бир макон, бир йўл” форуми иштирокчиларини кутиб олиш маросимида қатнашди — фото
Янгиликлар лентаси
0