Аҳоли газ тармоқларига уланмаган иссиқхоналарга газ етказиб берилади — вазирлик

© SputnikТошкент вилоятидаги иссиқхона
Тошкент вилоятидаги иссиқхона  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Oбуна бўлиш
Иссиқхона хўжаликлари эҳтиёжи учун табиий газ 3 та талабга кўра етказиб берилади.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Аҳоли газ тармоқларига уланмаган иссиқхоналарга газ етказиб берилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири матбуот котиби Дилшод Назиров Sputnik мухбирига маълум қилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қатор мутасадди ташкилотлар иштирокида йиғилиш ўтказди. Унда тадбиркорлик субъекти вакилларини куз-қиш мавсумида қўллаб-қувватлаш ҳамда мувофиқлаштириш масалаларига кўриб чиқилди.
Қишлоқ хўжалиги Энергетика вазирлиги билан ҳамкорликда куз-қиш мавсумида аҳоли газ тармоқларига уланмаган иссиқхона хўжаликларига табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома тузиш ишларини бошлади. Бу борада дастлабки шартномалар имзоланган ва ўзаро келишувга мувофиқ, тадбирклорлар шартнома шартларига амал қилишлари белгиланди.

"Газ етказиб бериш бошланган. Иссиқхона хўжаликлари эҳтиёжи учун табиий газ 3 та талабга кўра етказиб берилади. Биринчидан, табиий газдан дебитор қарздорлигини сўндириш ҳамда газ учун тўловни олдиндан амалга ошириш, иккинчидан, иссиқхоналарни табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими сертификатциясидан ўтган электрон ҳисболагичлар орқали уланган бўлиши, учинчидан, хўжаликда етарли миқдорда муқобил ёқилғи захирасининг мавжудлиги инобатга олинади", — деди Назиров.

Қайд этилишича, газнинг тадбиркорларга етказиш таннархи 1 куби учун 1.500 сўмни ташкил қилади. Тадбиркор рақамли ўлчов ҳисоблагич, заҳира ёқилғи ҳамда олдиндан бўнак тўловини амалга ошириши, унинг иссиқхонасида зангори оловнинг ёнишига замин яратади.
Бу ишларни мувофиқлаштириш учун Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги қошида 1342 рақамли Call-маркази ишга туширилди. Агентлик иссиқхона хўжалиги вакилларига маслаҳат-консалтинг хизматини кўрсатиши, уруғлик ҳамда кўчатларни етказиб бериш бўйича ишларни координация қилиб боради.
Маълумот учун, ҳозирда мамлакат аҳолисини сифатли озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлаш мақсадида иссиқхоналар майдони сўнги 5 йилда 3 баробарга кўпайиб, 5,2 минг гектарга етди. Уларда етиштирилаётган маҳсулотлар ҳажми 90 минг тоннадан 300 минг тоннага кўпаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили октябрь ойида табиий газ етказиб бериш бўйича 586 та иссиқхона хўжаликлари билан шартнома тузилган.
Янгиликлар лентаси
0