Ўзбекистонда давлат бошқарувидаги раҳбар аёллар

© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистонда давлат бошқарувидаги раҳбар аёллар
Ўзбекистонда давлат бошқарувидаги раҳбар аёллар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда раҳбар аёллар давлат сиёсатини шакллантириш ва турли соҳаларда қарорлар қабул қилишда фаол иштирок этмоқда.
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати маълумотларига кўра, мамлакатда раҳбар лавозимларда ишлаётган аёллар улуши 33 фоизга тенг. Бугунги кунда 2 мингга яқин давлат ва жамоат ташкилотларига аёллар раҳбарлик қилмоқда.

Зироатхон Мирзиёева

© AFP 2023 / SARAH MEYSSONNIERЗироатхон Мирзиёева
Зироатхон Хошимова прибывает на выставку Великолепие оазисов Узбекистана в Лувре 22 ноября 2022 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Зироатхон Мирзиёева
Зироатхон Мирзиёева 1957 йил Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилган. Ўзбекистон президентининг рафиқаси ва мамлакатнинг биринчи хоними Тошкент ирригация ва мелиорация институтида таҳсил олган. Мутахассислиги - муҳандис-иқтисодчи. Бугунги кунда “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси сифатида фаолият олиб бормоқда.

Саида Мирзиёева

© Telegram/Saida MirziyoyevaСаида Мирзиёева
Саида Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Саида Мирзиёева
Саида Мирзиёева 1984 йил 4 ноябрда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилган. Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро ҳуқуқ факултети бакалавриатини, Тошкент давлат юридик университетининг ҳуқуқ магистри (2008), Москва давлат университетининг иқтисод магистри (2010) ни тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Москва давлат университети қошидаги Стратегик тадқиқотлар марказида илмий ходим сифатида бошлаган. Ҳозирда Саида Мирзиёева президент ёрдамчиси лавозимида фаолият юритмоқда.

Галина Саидова

© Пресс-служба президента УзбекистанаГалина Саидова
Галина Саидова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Галина Саидова
Галина Саидова 1956 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. У Самарқанд кооператив институтини (ҳозирги Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти) иқтисодиёт мутахассислиги бўйича тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 1987-1991 йилларда Ўзбекистон ССР Давлат қўмитасининг истеъмол товарлари савдоси ва хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. 2011-2017 йилларда Иқтисодиёт вазири бўлган. 2017 йилдан буён президентнинг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари бўлиб ишламоқда.

Танзила Нарбаева

© Пресс-служба Сената Олий МажлисаТанзила Камаловна Нарбаева
Танзила Камаловна Нарбаева на заседании сенаторов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Танзила Камаловна Нарбаева
Танзила Нарбаева 1957 йил 24 июлда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида туғилган. У 1981 йилда Тошкент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) ни тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1974 йилда Шаҳрихон туманидаги 1-сонли мактабда ёшлар масалалари бўйича етакчи мутахассис сифатида бошлаган. Ҳозир Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси.

Ҳилола Умарова

Ҳилола Умарова - министр дошкольного и школьного образования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Ҳилола Умарова
Ҳилола Умарова 1988 йил Германия Демократик Республикасининг Веймар шаҳрида туғилган. У Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Мутахассислиги - ташқи иқтисодий фаолият. Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси илмий ходими. У меҳнат фаолиятини 2014 йил Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида I тоифали мутахассис сифатида бошлаган. Ҳозир Мактабгача ва мактаб таълими вазири сифатида фаолият олиб бомоқда.

Агрепина Шин

Министр просвещения России Сергей Кравцов открыл Узбекский культурный центр в РГПУ имени А.И. Герцена. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Агрепина Шин
Агрепина Шин 1958 йил 29 декабрда Сирдарё вилоятида туғилган. У меҳнат фаолиятини 1980 йилда Тошкент электротехника алоқа институти илмий-тадқиқот лабораториясида муҳандис сифатида бошлаган. 1987-2017 йилларда Агрипина Шин Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида ишлаган. 2015 йилда Олий Мажлис Сенати депутати этиб сайланган. 2017 йил 19 октябрда мактабгача таълим вазири бўлган. Ҳозир у мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари.

Элмира Боситхонова

© Женский комитет УзбекистанаЭлмира Боситхонова
Элмира Баситханова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Элмира Боситхонова
Элмира Боситхонова 1958 йил 10 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1981 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтининг “даволаш иши” факултетини тамомлаган. 1981-2011 йилларда Тошкент шаҳар шошилинч тиббий ёрдам клиник шифохонасида дастлаб ординатор, сўнгра анестезиолог-реаниматолог, кейинчалик бўлим мудири, бош врач бўлиб ишлаган. 2020 йил феврал ойида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2020 йилнинг 3 июлидан Соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари бўлган. Ҳозир соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари.

Феруза Эшматова

© Telegram / ombudsmanuzФеруза Эшматова
Феруза Эшматова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Феруза Эшматова
Феруза Эшматова 1979 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2000 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган ва 2002-2015 йилларда мазкур университетда ишлаган. Феруза Эшматова 2015 йилда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутат, 2020 йилда эса Олий Мажлиси Сенати депутати этиб сайланган ҳамда Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасига раҳбарлик қилган. Ҳозирда Эшматова Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман).

Сурайё Раҳмонова

© Законодательная палата Олий Мажлиса Сурайё Раҳмонова
На заседании депутаты  на должность представителя Олий Мажлиса Республики Узбекистан по правам детей (Детского омбудсмана) избрали Сурайё Рахмонову и данное постановление направлено в Сенат Олий Мажлиса. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Сурайё Раҳмонова
Сурайё Раҳмонова 1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2000 йилда Тошкент давлат юридик университетида бакалавр, 2002 йилда эса магистр даражасига эга бўлган. 2015 йилда доцент илмий унвони, 2018 йилда юридик фанлар доктори илмий даражасига эга бўлган. Сурайё Раҳмонова 2018-2019 йилларда Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот хизматида бўлим бошлиғи ва раҳбари, 2019 йилдан АОКА бўлим бошлиғи бўлган, 2022 йилдан Сенатнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлимида фаолият кўрсатган. Ҳозирда Сурайё Раҳмонова Олий Мажлиснинг болалар ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) сифатида фаолият олиб бормоқда.

Озода Парпибоева

© Управление внутренних дел Сурхандарьинской ОбластиОзода Парпибоева
Озода Парпибоева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Озода Парпибоева
Озода Парпибоева 1968 йил 23 июнда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1989 йил Тошкент давлат педагогика институтинининг педагогика ва психология ўқитувчиси мутахассислиги бўйича, шунингдек, 2009 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси (магистр)ни тамомлаган. Ҳозирда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва ҳотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида фаолият олиб бормоқда.

Гаянэ Умерова

Гаянэ Умерова назначена Генеральным секретарем Национальной комиссии Республики Узбекистан по делам UNESCO - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Гаянэ Умерова
Гаянэ Умерова 1985 йил 22 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2008 йилда Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети, 2012 йилда эса Sotheby’s Санъат институти ва Манчестер университетини тугатган. 2008 йилдан 2017 йилга қадар Гаянэ Умерова Ўзбекистон тасвирий санъат галереясининг Кўргазмалар ва жамғармалар бўлимида етакчи мутахассис, 2017-2020 йилларда эса Маданият вазирлиги ҳузуридаги Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармасининг молия бошқаруви бўлими бошлиғи, ижрочи директор ўринбосари сифатида фаолият юритган. Ҳозир у Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси.

Светлана Артикова

© "Народное слово"Светлана Артикова
Светлана Артикова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Светлана Артикова
Светлана Артикова 1962 йилнинг 1 январида Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. У Тошкент давлат университети (Миллий университет)нинг юридик факултетини тамомлаган. 1980-1988 йилларда Наманган вилояти Учқўрғон туманлараро прокуратураси инспектори лавозимида ишлаган. 1988-1990 йилларда Наманган шаҳар прокурори катта ёрдамчиси бўлган. 2010 йил 22 январда Светлана Артикова Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасига раҳбарлик қилган. 2014 йилдан Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган. Ҳозирда Артикова бош прокурор ўринбосари сифатида меҳнат қилмоқда.

Дилфуза Уралова

© Хокимият Баёвутского района Сырдарьинской областиДилфуза Уралова
Уралова Дилфуза назначена хокимом Баёвутского района Сырдарьинской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Дилфуза Уралова
Дилфуза Уралова 1968 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. У 1990 йил Гулистон давлат университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани 10-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси сифатида бошлаган. 2010-2015 йиллар мобайнида Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган. 2015-2017 йиллар мобайнида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлган. Ҳозир Боёвут тумани ҳокими сифатида фаолият юритмоқда.

Санобар Носирова

© пресс-служба Хокимията Андижанской областиСанобархон Носирова
Санобархон Носирова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Санобархон Носирова
Санобархон Носирова 1970 йилда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида туғилган. У 1992 йил Андижон пахтачилик институтини, 2005 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1992 йили Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Савой қишлоқ хўжалик техникумида ўқитувчиликдан вазифасидан бошлаган. 1995-2008 йилларда “Ғаллабанк”нинг Қўрғонтепа тумани филиалида кассир, бош ҳисобчи, бошқарувчи вазифаларида ишлаган. 2008-2012 йилларда Қўрғонтепа тумани “Буюк турон инвест” кредит уюшмасининг ижроси директори лавозимида фаолият кўрсатган. Ҳозир Андижон вилояти Бўстон тумани хокими сифатида фаолият юритмоқда.

Нилуфар Аллабергенова

© пресс-служба хокимията Яккасарайского районаНилуфар Аллабергенова
Нилуфар Аллабергенова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Нилуфар Аллабергенова
Нилуфар Аллабергенова 1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Нилуфар Аллабергенова қатор масъул лавозимларда, жумладан, турли йилларда Яшнобод, Чилонзор, Мирзо Улуғбек вилоятлари прокурори ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2019 йилда Яккасарой тумани прокурори лавозимида фаолият юритган. Ҳозир Тошкент шаҳар Яккасарой тумани хокими лавозимида фаолият олиб бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0