Сирдарёда Россия билан ҳамкорликда 20 млн долларлик биотехнологик мажмуа қурилади

© Sputnik / Александр Гальперин / Медиабанкка ўтишПроизводство в биотехнологическом комплексе. Иллюстративное фото
Производство в биотехнологическом комплексе. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2023
Oбуна бўлиш
Янгиерда оқсилли озуқа, озиқ-овқат қўшимчалари ва биополимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида қиймати 20 млн долларлик биотехнологик мажмуа барпо этилади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.
Вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Россиянинг "IMPACT-BIO" компанияси асосчиси Андрей Кирик ва компания директори Иван Савинцевни қабул қилди.
© Пресс-служба хокимията Сырдарьинской областиВ Янгиере построят биотехнологический комплекс стоимостью 20 миллионов долларов.
В Янгиере построят биотехнологический комплекс стоимостью 20 миллионов долларов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2023
Юзма-юз мулоқотда 4-5 октябрь кунлари Татаристон Республикаси Қозон шаҳрида ўтказилган “Ўзбекистон–Россия ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликнинг III форуми” доирасида эришилган дастлабки келишувлар муҳокама қилинди.
Компания вакиллари Янгиер эркин саноат зонаси ҳудудида қиймати 20 миллион долларлик оқсилли озуқа, озиқ-овқат қўшимчалари ва биополимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш устида иш олиб борилаётгани хусусида тўхталиб ўтди.
Агар зарурий шароитлар яратилса, мазкур лойиҳани амалга оширишга тайёр эканликларини маълум қилди.
"Вилоят ҳокими россиялик ҳамкорлар томонидан билдирилган таклифни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу борада биргаликда олиб бориладиган саъй-ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга келишиб олинди ва ўзаро англашув меморандуми имзоланди", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Россия ҳукумат муассасалари, уюшма ва компаниялари орасида жами 24 та ҳужжат имзоланди.
Янгиликлар лентаси
0