АЁҚШларда АИ-100 маркали автобензин сотуви бошланди

© Sputnik / Константин МихальчевскийЗаправка бензином
Заправка бензином - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2023
Oбуна бўлиш
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “UNG Petro” МЧЖга қарашли АЁҚШларда АИ-100 маркали автобензин сотуви бошланди.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Кеча, 20 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳридаги АЁҚШларда АИ-100 маркали автобензин сотуви бошланди. Бу ҳақда “UzbekNefteGaz Petro” Telegram каналида хабар берилди.
Хабарга кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “UNG Petro” МЧЖга қарашли АЁҚШларда АИ-100 маркали автобензин сотуви бошланди.
Мазкур импорт маҳсулоти ҳозирча Тошкентдаги Паркент бозори, Алоқа, Чинобод, Генерал Узоқов, Бодомзор, Қорасув, Аҳмад Дониш, Чўпон-ота ҳудудидаги мавжуд АЁҚШларда сотувга чиқарилган.
Янгиликлар лентаси
0