Нодирбек Якуббоев Qatar Masters Chess-2023 чемпиони бўлди

© Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизматиНодирбек Ёқуббоев
Нодирбек Ёқуббоев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2023
Oбуна бўлиш
У тай-брейк баҳсида Нодирбек Абдусатторовни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Якуббоев Qatar Masters Chess-2023 чемпиони бўлди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев Telegram саҳифасида маълум қилди.
Умумий рўйхатда рейтинг бўйича 19-ўринда бўлган Нодирбек Якуббоев якунда нуфузли мусобақа ғолибига айланди. У тай-брейк баҳсида Нодирбек Абдусатторовни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
“Qatar Masters” шахмат турнири Қатарда 11 октябрдан старт олганди.
Янгиликлар лентаси
0