Тахиатош нефт базасида 8 млрд сўмлик дизель ёнилғисида камомад аниқланди

© Sputnik / Наталья СеливерстоваАвтозаправочная станция.
Автозаправочная станция. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2023
Oбуна бўлиш
“Тахиатош нефт базаси”да ўтказилган назорат тадбирларида 861 минг 649 литр дизель ёнилғисида камомад мавжудлиги аниқланди.
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. “Тахиатош нефт базаси”да қиймати 8 млрд 203 млн сўмлик дизель ёнилғисида камомад аниқланди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан нефт маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўйича жойларда мунтазам равишда назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

“Ўзенергоинспекция Қорақалпоғистон республикаси бошқармаси томонидан “Тахиатош нефт базаси” МЧЖда ўтказилган назорат тадбирларида 861 минг 649 литр (8 млрд 203 млн сўмлик) дизель ёнилғисида камомад мавжудлиги аниқланди”, — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Янгиликлар лентаси
0