ЮНВТО Бош Ассамблеясининг Самарқанддаги 25-сессияси қандай якунланди — натижалар

© UNWTOСамарқанд сайёҳлик маркази “Silk Road Samarkand”.
Самарқанд сайёҳлик маркази “Silk Road Samarkand”. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2023
Oбуна бўлиш
Юбилей сессия доирасида Самарқанд шаҳрига “Жаҳон маданий туризм пойтахти” мақомини бериш тўғрисидаги декларация ҳамда Халқаро туризм академиясини ташкил этиш тўғрисида Битим қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Самарқандда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО) Бош Ассамблеясининг 25-сессияси якунланди. У 16-20 октябрь кунлари Silk Road Samarkand сайёҳлик мажмуаси ҳудудида бўлиб ўтди ва 140 дан ортиқ давлатдан иштирокчиларни бирлаштирди.
Бош Ассамблеянинг юбилей сессиясини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Жаҳон сайёҳлик ташкилоти бош котиби Зураб Пололикашвили очди.
ЮНВТО Бош Ассамблеяси: Мирзиёев қандай таклифларни билдирди
© UNWTOСамарқанд сайёҳлик маркази “Silk Road Samarkand”.
Туристический комплекс Silk Road Samarkand в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2023
Самарқанд сайёҳлик маркази “Silk Road Samarkand”.
ЮНВТО Бош Ассамблеясининг навбатдаги 26-сессияси Саудия Арабистони Қироллигида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон 2024 йилда қанча сайёҳни қабул қилишни режалаштирмоқда, қайси сайёҳлик қишлоғи мамлакатдаги энг яхши сайёҳлик қишлоғига айлангани ва республиканинг туризм бозорига қизиқиш билдирган россиялик инвесторлар ҳақида – Sputnik материалида.

Икки йиллик тайёргарлик

© UNWTOСамарқанд сайёҳлик маркази “Silk Road Samarkand”.
Туристический комплекс Silk Road Samarkand в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2023
Самарқанд сайёҳлик маркази “Silk Road Samarkand”.
2021 йилда Испанияда сессиянинг навбатдаги жойи учун овоз бериш жараёнида Ўзбекистон Португалия ва Мисрдан устун келди. Республикада ЮНВТО Бош Ассамблеясининг навбатдаги сессиясига икки йил давомида тайёргарлик кўрилди.
“Биз муҳим инфратузилмага, жумладан, тарихий жойларни тиклаш, кўприклар ва йўллар қуриш, сув ва энергетика тизимларини янгилашга 1 миллиард доллар сармоя киритдик. Ушбу давлат сармояси хусусий сектордан яна 2 миллиард доллар жалб этди. Хусусий тадбиркорлар томонидан Самарқанд шаҳрида 60 та янги меҳмонхона қурилди, яна 40 та меҳмонхона таъмирланди”, — дея маълум қилди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов.
Вазир, шунингдек, тадбиркорлар томонидан Самарқанд аэропортида янги терминал қурилиб, ҳозирда фойдаланишга топширилгани, шунингдек, Марказий Осиёдаги энг йирик Самарқанд сайёҳлик маркази бўлган “Silk Road Samarkand” барпо этилганини қўшимча қилди.
Uzbekistan Airports “Урганч” ва “Андижон” аэропортлари учун хусусий ҳамкорларни қидирмоқда
Дарвоқе, Самарқанд халқаро аэропорти Ўзбекистон авиация саноати тарихидаги давлат-хусусий шерикликка асосланган биринчи лойиҳадир. У ўзини муваффақиятли исботлади - 2023 йил бошидан буён унинг йўловчи ташиш ҳажми рекорд даражадаги 742 минг кишини ташкил этди.
Эндиликда Uzbekistan Airports яна иккита аэропорт учун хусусий шериклар қидирмоқда. 2023-2025 йилларда Урганч ва Андижон аэропортларига сармоя киритиш режалаштирилган ДХШ асосидаги инвестицияларнинг умумий ҳажми мос равишда 177, 28 миллион ва 144,6 миллион долларни ташкил этади.
Ўзбекистон учун туристик маҳсулотда (туристнинг саёҳати давомида зарур бўлган хизматлар мажмуи) харажатларнинг асосий қисмини ҳаво қатнови ташкил этган ва бу саёҳатчиларнинг фойдалироқ саёҳат йўналишларини танлашига жиддий сабаб бўлган.
“Бугунги кунга қадар 12 та миллий авиаташувчига ишлаш учун рухсатномалар берилди, улар парвозлар географиясини сезиларли даражада кенгайтирди. Халқаро ва миллий авиаташувчилар ўртасидаги рақобат эса парвозлар нархини динамик равишда пасайтириш имконини беради”, — деб тушунтирди Sputnik мухбирига Туризм қўмитасининг транспорт логистикаси бўлими бошлиғи Шуҳрат Исоқулов.
Шу билан бирга, 2023 йилда Ўзбекистонга учувчи хорижий авиакомпаниялар сони 37 тага етди.

Таълим хаби

ЮНВТО Бош Ассамблеясининг 25-сессиясининг муҳим воқеаларидан бири глобал таълим форуми бўлди. Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, сўнгги уч йилда Ўзбекистонда ихтисослаштирилган олий ўқув юртлари сони 16 тадан 30 тага, талабалар сони эса 4100 тадан 11500 тага кўпайган.
“2018 йилда президентимиз ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ташкил этилди ва у Ўзбекистондаги етакчи туризм таълим муассасаларидан бирига айланди”, — дея қўшимча қилди Абдуҳакимов.
Бош Ассамблея доирасида Самарқандда Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг соҳа мутахассисларини тайёрлайдиган ва малакасини оширадиган ноёб Халқаро туризм академияси очилди.
“Ишончим комилки, UNWTO академияси глобал таълим марказига айланади”, — деди Мирзиёев сессия очилишида сўзлаган нутқида. Президент, шунингдек, 2025 йилни UNWTO доирасида Инклюзив туризм йили (алоҳида эҳтиёжли одамлар эркин саёҳат қилишлари мумкин бўлган даврда) деб эълон қилишни таклиф қилди.

Республиканинг туристик салоҳияти

600 дан ортиқ компания вакиллари иштирок этган глобал инвестиция форумида муҳим сармоявий лойиҳалар муҳокама қилинди. Хусусан, Зомин ва Чорвоқ сайёҳлик зоналари, Чимён тоғ курорти инвесторларда катта қизиқиш уйғотди.
Масалан, Зомин сайёҳлик мажмуаси қурилишига нафақат ўзбекистонлик инвесторлар, балки Хитой, Россия, Германия тадбиркорлари ҳам қизиқиш билдиришди.
Инвестиция форуми чоғида маълум бўлишича, туристик зонани 2030 йилгача уч босқичда қуриш режалаштирилган. Биринчисининг нархи 1 миллиард долларни ташкил этади. Лойиҳа меҳмонхоналар, осма йўллар, спорт майдончалари, тоғ-чанғи курорти, кўнгилочар марказ, ресторанлар ва бошқа кўп нарсаларни ўз ичига олади.
“Россиялик инвесторлар иштирок этаётган яна бир лойиҳа Жиззах вилоятида 3 минг гектар майдонда жойлашган “Суффа платоси – 2400” ноёб халқаро бутун мавсумий курортидир”, — деди Шуҳрат Исоқулов.
Икки кун давом этган сармоявий форум якунлари бўйича умумий қиймати 5 миллиард доллардан ортиқ бўлган 158 та битим имзоланди.

Россиялик сайёҳлар Ўзбекистонда

Азиз Абдуҳакимов таъкидлаганидек, жорий йилда Ўзбекистонга 7 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюрса, келгуси йилда бу кўрсаткич 10 миллионни ташкил этиши кутилмоқда.
Ўзбекистон 2023 йилга бориб сайёҳлар оқимини 15 млн кишига етказишни режалаштирмоқда
Шулардан, Шуҳрат Исоқуловнинг сўзларига кўра, бир миллиондан ортиқ меҳмон Россиядан бўлади. Ўтган йили Ўзбекистонга 556 минг россиялик сайёҳ келган бўлса, бу йил 800 минг нафари кутилмоқда.
“Уларнинг сони хорижий мамлакатлардан келган барча сайёҳлар сонидан икки баравар кўп. Айни пайтда бу сайёҳлик оқимининг амалга оширилмаган имкониятлари жуда кўп”, — деди Шуҳрат Исоқулов.
Мутахассиснинг фикрича, россиялик сайёҳларнинг кичик қисми Марказий Осиё давлатларига йўналтирилди. Кўпинча руслар Жануби-Шарқий Осиё, Туркия ва Миср мамлакатларини танлайдилар.
"Аммо улар учун бу аллақачон эскирган маршрутлар", — дейди эксперт.
Ўз навбатида, Ўзбекистонда гастрономик туризм, хусусан, вино ва витамин туризми нуқтаи назаридан қизиқиш ортиб бормоқда. Бундан ташқари, саёҳатчилар тарихий ва маданий мерос обидаларини зиёрат қилишга, қадимийлик муҳити сақланиб қолган чекка жойларга боришга интилади.

Энг яхши туристик қишлоқлар

© Sputnik/Анна ЖелиховскаяЎзбекистонда энг яхши туристик қишлоқлар аниқланди.
В Узбекистане выбрали лучшую туристическую деревню - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2023
Ўзбекистонда энг яхши туристик қишлоқлар аниқланди.
Сайёҳларнинг эътиборини, масалан, қадимий анъаналар сақланиб қолган ўзига хос аҳоли пунктларига жалб қилиш учун 2021 йилда ЮНВТО "Энг яхши туристик қишлоқлар" номинациясини таъсис этди.
Бу йил учинчи бор ўтказилган тантанали маросимда Навоий вилоятининг Сентоб қишлоғи энг яхши деб топилди. Бу аҳоли пункти денгиз сатҳидан 600 метр баландликда жойлашган. Жорий йилнинг март ойида у туристик қишлоқ сифатида расман тан олинган.
“Сентоб” билан бирга яна тўрт сайёҳлик қишлоғи – Самарқанд вилоятининг Конигил, Сурхондарё вилоятининг Сангардак, Жиззах вилоятининг Ухум ва Фарғона вилоятининг Аввал қишлоқлари энг яхши деб топилди.
Самарқандда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2023
Самарқандда Ўзбекистон туризм салоҳияти намойиш этилди – видео
Янгиликлар лентаси
0