Ғарб қарори туфайли Украина ваҳимага тушиб қолди – ОАВ

© Foto : Office of the President of UkraineМонумент "Родина-мать" в Киеве с обновленным гербом. Архивное фото
Монумент Родина-мать в Киеве с обновленным гербом. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2023
Oбуна бўлиш
“Financial Times” журналистнинг тахмин қилишича, яқин вақт ичида Европа Иттифоқининг диққати Яқин Шарққа қаратилиши аниқ.
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Яқин Шарқдаги вазият туфайли Ғарб ҳамжамиятининг Украинага қаратилган диққати сусайиб бораётгани Киевни аччиқлантирмоқда. Бу ҳақда “Financial Times” газетаси журналисти Генри Фой маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
“Брюссель Украинани тинчлантиришга ва уни унутиб қўйишмаганини айтишга уринишмоқда. Бироқ Киевда ҳозир бутун дунё Исроил ва Фаластин ҳақида гапиётганини айтаётган асабнок овозлар янграмоқда”, - дея қайд этган Фой.
Журналистнинг фикрича, яқин вақт ичида Европа Иттифоқининг диққати Яқин Шарққа қаратилиши аниқ.

“Исроил ва Фаластин ўртасидаги можаро минтавий тус олиши мумкин, Украинадаги уруш эса боши берк кўчага кириб қолди”, - дея хулоса қилган у.

7 октябрь куни Исроил Ғазо сектори томонидан мисли кўрилмаган ракета ҳужумига учради. Шундан сўнг ҲАМАС жангчилари яҳудий давлатининг жанубидаги чегараолди ҳудудларга бостириб кирди. Бунга жавобан Исроил Ғазо секторида ҲАМАСга қарши операция бошлади.
Ҳужумдан бир неча кун ўтиб Исроил ҳарбийлари Ғазо билан чегарадаги аҳоли пунктлари назоратини қайтариб олди ва Ғазо ҳудудидаги объектларга, жумладан, фуқаролик объектларига ҳаво зарбасини беришни бошлади. Бундан ташқари, Исроил Ғазо тўлиқ қамал қилинганини маълум қилди: сув, озиқ-овқат, электр энергияси, дори-дармон ва ёқилғи етказиб бериш тўхтатиб қўйилди.
Ғазодаги қурбонлар сони 4,6 минг кишидан ошган, 14 мингдан зиёд киши жароҳат олган. Исроилда 1,3 минг киши ҳалок бўлган. Қолаверса, турли маълумотларга кўра, ҲАМАС 250 нафарга яқин кишини гаровда ушлаб турибди.
Президент США Джо Байден обращается к нации по поводу конфликта между Израилем и Сектором Газа. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2023
Украина Исроилга қарши: Байден уруш учун кимга пул беришни танлади
Янгиликлар лентаси
0