Кузги таътил: мактаб ўқувчиларини қандай тадбирлар кутмоқда

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишШахмат
Шахмат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2023
Oбуна бўлиш
Мактабларда I чорак якунланмоқда. Шу муносабат билан ўқувчилар кузги таътилга 4 ноябрдан чиқишади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги республика “Баркамол авлод” болалар мактаби директори вазифасини вақтинча бажарувчи Йўлдошхўжа Акбаровнинг Sputnik мухбирига маълум қилишича, таътил кунлари турли мусобақалар ва республика бўйлаб саёҳат ташкил этилади.

“Кузги таътил давомида “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан 2 та республика мусобақалари ўтказилади. Улар стол тенниси, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича “Актив спорт” республика мусобақаси ҳамда “Тасвирий санъат” йўналишида “Болаларга беринг дунёни” республика онлайн кўрик-танлови. Мусобақаларда иштирок этишни истаган ўқувчилар жойлардаги филиалларимизга мурожаат этишлари мумкин” — деди Акбаров.

Бундан ташқари, “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан иқтидорли тўгарак аъзолари учун республика бўйлаб машҳур қадамжоларга сайёҳат уюштириш режалаштирилган.

"Иқтидорли ўқувчилар иштирокида Тошкентдан Самарқанд ва Намангандаги қадамжоларга автобус орқали бепул сайёҳатлар ташкил этилади", — дея қўшимча қилди у.

Кузги таътилда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ва бир вақтнинг ўзида мақсадли ўтказиш мақсадида “Баркамол авлод” болалар мактаблари 79 турдаги тўгараклар ўз фаолиятини давом эттиради. Уларда маданият ва санъат, техника, конструкторлик ва моделлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт, ҳунармандчилик ва қўл меҳнати, туризм ва экология йўналишларидаги тўгараклар бор. Бундан ташқари, хорижий тиллар курслари ва олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов курслари мавжуд.
Шунингдек, Тошкентдаги бир қатор театрларда болалар учун турли спектакллар намойиши ҳам режалаштирилган.
Кузги таътилда намойиш этиладиган спектакллар:
3 ноябрь - “Зарафшон” концерт залида ўзбек драма театри артистлари иштирокида “Синдбад-мореход” (Денгизчи Синбод) спектакли, соат 12:00 да. Чипта нархи: 30 000 сўмдан, 35 000 сўмгача;
3 ноябрь - "Илҳом" театрида “Йўлбарс” (Тигр) спектакли. Соат 19:00 да.
3 ноябрь - "Илҳом" театрида “Ўғлим” (Сын) спектакли. Соат 19:00 да.
4-5 ноябрь Ўзбек давлат циркида “Мамонт юрти” (Земля мамонта) номли цирк этно-шоуси.
4-5 ноябрь - Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида "Лазги. Қалб ва севги рақси" номли спектакль, соат 19:00 да. Чипта нархи: 200 минг сўмдан, 1 миллион сўмгача.
4-5 ноябрь - Темирйўлчилар марказий маданият саройида “Тепло-Маркет” ҳунармандчилик ярмаркаси. Соат 12:00 дан 21:00 гача. Кириш: бепул.
5 ноябрь - Ўзбекистон рус академик драма театрида “Айиқ. Изҳор” (Медведь. Предложение) номли спектакль намойиш қилинади. Соат 17:00 дан 18:40 гача.
8 ноябрь - Ўзбекистон рус академик драма театрида “Ёлғиз қайиқ” (Одинокая лодка) номли спектакль намойиш қилинади. Соат: 18:30 дан 20:30 гача.
8 ноябрь - Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрида “Романсы Глинки, Чайковского и Рахманинова” номли спектакли. Соат 18:00 да бошланади.
9 ноябрь - Ўзбекистон рус академик драма театрида “Банкрот, или свои люди - сочтемся!” номли спектакли. Соат: 18:30 дан 20:30 гача.
4,5,14 ноябрь кунлари - "Илҳом" театрида “Ер ости қизлари” (Подпольные девочки) спектакли. Соат 19:00 да бошланади.
10 ноябрь - Ўзбекистон рус академик драма театрида комедия жанридаги “Профессор в законе” спектакли. Соат: 18:30 дан 20:30 гача.
Қолаверса, Ашхобод боғи, Дўстлик боғи, Марказий маданият ва истироҳат боғи, Тошкент Ботаника боғи, Тошкент ҳайвонот боғи, "Magic city" кўнгилочар боғи, Анҳор-Локомотив, Наврўз боғи соат 10:00 дан 23:00 га қадар ишлайди.
Янгиликлар лентаси
0