Ўзбекистон ташқи савдо айланмасини қарийб 44,8 млрд долларга етказди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишЛинейный график
Линейный график - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2023
Oбуна бўлиш
Ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 22,1 %га ошди.
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ўзбекистон 9 ойда ташқи савдо айланмаси ҳажмини қарийб 44,8 млрд долларга етказди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Шу йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 44,7 млрд доллардан ошган.

“Ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 22,1 %га ошган”, —дейилади хабарда.

Экспорт кўрсаткичи 17,7 млрд, импорт эса 27,0 млрдга тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, январь-март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 14,8 млрд АҚШ долларини ташкил этган эди.
Янгиликлар лентаси
0