“Red Wings” Самарқанд ва Қозонни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишСамолет Airbus A-321 авиакомпании "Red Wings". Архивное фото
Самолет Airbus A-321 авиакомпании Red Wings. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2023
Oбуна бўлиш
Парвозлар 30 октябрдан бошланиши кутилмоқда. Рейслар душанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Россиянинг “Red Wings” авиакомпанияси Қозон – Самарқанд – Қозон йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бу йўналишдаги парвозлар 30 октябрдан бошланиши кутилмоқда. Рейслар ҳафтада бир марта душанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилади.
“Red Wings” Ставрополь ва Уфадан Тошкентга мунтазам парвозларни йўлга қўяди
“Red Wings” Домодедово аэропортида жойлашган Россия авиакомпанияси бўлиб, мунтазам ва чартер йўловчи ташишга ихтисослашган. Бугунги кунда авиаташувчи Ўзбекистоннинг бешта шаҳридан Россиянинг бешта шаҳрига парвозларни амалга оширмоқда.
Янгиликлар лентаси
0