Болалар омбудсманининг асосий вазифалари белгиланади

© Пресс-служба Законодательной палаты Заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса Узбекистана
Заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2023
Oбуна бўлиш
Қонун лойиҳаси билан бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (болалар омбудсмани) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Қонун лойиҳаси билан бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда бола ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида бошқа ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, болалар омбудсманини сайлаш тартиби жорий этиляпти. Яъни Қонунчилик палатаси ва Сенат томонидан депутат ва сенаторлар умумий сонининг кўпчилик овози билан 5 йил муддатга сайланади. Бу лавозимга номзод Олий Мажлис палаталарига президент томонидан киритилади.
Бундан ташқари, болалар омбудсмани маърузаси Олий Мажлис палаталарининг мажлисларида ҳар йили эшитилиши, боланинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тиклаш мақсадида суд жараёнларида иштирок этиши, вояга етмаган шахс иштирок этган жиноят иши ҳужжатлари билан танишиш ва улардан кўчирма нусхалар олиши, ҳукм билан танишиб, вояга етмаган шахс манфаатларини кўзлаб, прокуратурага ҳукм устидан протест билдириш ҳақида мурожаат қилиши назарда тутилмоқда.
Депутатларнинг қайд этишича, қонун лойиҳаси қилиниши билан боланинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида болалар омбудсманининг давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлиги кучаяди. Боланинг шахсий, ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий ҳуқуқларини таъминланишига хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурайё Раҳмонова болалар омбудсмани бўлгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0