Иситиш мавсуми яқин кунларда бошланади — Тошкент шаҳар ҳокимлиги

© Sputnik / Мария ДевахинаИситиш батареяси ёнидаги мушук. Иллюстратив сурат.
Иситиш батареяси ёнидаги мушук. Иллюстратив сурат.   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2023
Oбуна бўлиш
Қонунга кўра иситиш мавсуми, ҳавонинг ўртача ҳарорати беш кун давомида +8 даражадан паст бўлганда бошланиши керак.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми Гидрометеорология хизмати тавсия берган кундан бошланади, деб хабар қилди шаҳар ҳокимлиги.
"Маълум қиламизки, иситиш мавсуми Гидрометеорология хизмати агентлигидан иситиш мавсумини маълум санадан бошлаш тавсияси олинганидан кейин Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан бошланади", - дейилади хабарда
Шу билан бирга ҳокимият иситиш мавсуми яқин кунларда бошланишини айтиб ўтган.
"Тошкент шаҳри аҳолисидан вазиятга тўғри баҳо бериб, сабр қилишларини сўраймиз ҳамда яқин кунларда иситиш мавсуми бошланишини маълум қиламиз", - дейилади хабарда.
Ҳокимият, шунингдек, иситиш мавсумининг бошланиши "жиддий жараён эканини ва улар бунга масъулият билан ёндашишини" алоҳида таъкидлаб ўтган.
Хабарда айтилишига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сон қарорига асосан, пойтахтда иситиш мавсуми об-ҳавонинг суткалик ўртача ҳарорати 5 кун давомида +8 даражадан паст бўлган вақтда бошланиши ҳамда ҳарорат +8 даражадан ошганда тугатилиши керак.
Янгиликлар лентаси
0