Тошкентда “Чегара билмас ҳамдўстлик” Евроосиё форуми бўлиб ўтмоқда

© Рамиз БахтияровВ Ташкенте начал работу II Евразийский форум по диагностике и лечению орфанных заболеваний "Содружество без границ"
В Ташкенте начал работу II Евразийский форум по диагностике и лечению орфанных заболеваний Содружество без границ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2023
Oбуна бўлиш
Форум иштирокчилари ноёб касалликларни эрта аниқлаш ва беморларни дори воситалари билан таъминлаш бўйича қимматли амалий тажрибани ўрганишлари мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Тошкентда болалардаги ноёб касалликларни ташхислаш ва даволаш бўйича “Чегара билмас ҳамдўстлик” II Евроосиё форуми иш бошлади, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Форум иштирокчилари ноёб (кам учрайдиган) касалликларни ташхислаш ва даволаш соҳасидаги сўнгги ютуқлар билан танишиш, касалликларни эрта аниқлаш ва беморларни дори воситалари билан таъминлаш бўйича қимматли амалий тажрибани ўрганишлари мумкин бўлади.
Мақсадли аудитория: генетиклар, педиатрлар, офталмологлар, кардиологлар, ортопед-травматологлар, терапевтлар, ревматологлар, гастроентерологлар, эндокринологлар, неврологлар, пульмонологлар, соғлиқни сақлаш ташкилотчилари, шунингдек Форумга аъзо мамлакатларнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органлари вакиллари.
Эслатиб ўтамиз, “Чегара билмас ҳамдўстлик” ноёб касалликларини ташхислаш ва даволаш бўйича биринчи Евроосиё форуми 2022 йил октябрь ойида аралаш форматда – Россия ва Қозоғистонда бўлиб ўтган эди.
Унда Россия, Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон, Арманистон ва Ўзбекистондан шифокорлар, олимлар, соғлиқни сақлаш ташкилотчилари иштирок этди. Форум 2022 натижаси ноёб генетик касалликларни ташхислаш, клиник тадқиқ қилиш ва даволаш бўйича халқаро илмий дастурларни яратишга йўналтирилган Евроосиё тиббий генетика ассоциациясини шакллантириш бўлди.
Янгиликлар лентаси
0