Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида Россия вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

© Центр безопасности фармацевтической продукцииФармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида Россия вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида Россия вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2023
Oбуна бўлиш
Учрашувда "Нанолек" компаниясининг кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан ва шу турдаги дори воситаларини ҳамда компания вакциналарини сертификатлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Кеча, 25 октябрь куни, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида Россия Федерацияси делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда марказ директори Агзам Нартаев ҳамда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси масъуллари Дмитрий Харохонов, Максим Москалев ва Россиянинг "Нанолек" компанияси вакили Дмитрий Двинин иштирок этди. Учрашувда "Нанолек" компаниясининг кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан ва шу турдаги дори воситаларини ҳамда компания вакциналарини сертификатлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
© Центр безопасности фармацевтической продукцииВ Центре безопасности фармацевтической продукции прошла встреча с представителями России
В Центре безопасности фармацевтической продукции прошла встреча с представителями России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2023
В Центре безопасности фармацевтической продукции прошла встреча с представителями России
Мулоқот давомида марказ директори Ўзбекистонда ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш ҳукумат томонидан белгиланган тартиб асосида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилиши, шунингдек, вазирликнинг буюртмаси бўйича импорт қилинадиган орфан дори воситалари ҳамда орфан касалликларга ташхис қўйишда ва уларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳолда амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берди.
Ўз навбатида, Россия томони мазкур дори воситаларини Ўзбекистонга импорт қилиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига таклиф киритишини маълум қилиб, маҳсулотларни сертификатлаштириш масаласида амалий ёрдам зарурлигини таъкидлади.
Марказ директори Агзам Нартаев бу масалада ўз ваколати доирасида қонунчиликда белгиланган тартибда ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Маълумот учун, "Нанолек" Россия биофармацевтика компанияси 2011 йилда ташкил этилган бўлиб, ижтимоий аҳамиятга эга касалликларнинг олдини олиш ва даволашда қўлланиладиган импорт ўрнини босувчи дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компания Россияда дори воситалари ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналардан бири ҳисобланиб, ҳозирги кунда турли касалликларни даволашда қўлланиладиган 20 дан ортиқ дори воситалари ва вакциналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
Янгиликлар лентаси
0