Исроил-Фаластин можароси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Исроил-Фаластин можароси
Исроил-Фаластин можароси октябр бошида ХАМАС зарбасидан сўнг қайтадан авж олди. Исроил "Ғазо" секторини бомбардимон қилди ва тўлиқ блокадага олди.

МДҲнинг мингга яқин фуқароси уларни Фаластиндан олиб чиқишни сўрамоқда — Россия ТИВ

© Foto : МИД РФ / Медиабанкка ўтишБрифинг официального представителя МИД России М. Захаровой
Брифинг официального представителя МИД России М. Захаровой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2023
Oбуна бўлиш
ТИВ: Россия Федерацияси ва МДҲ давлатларининг мингга яқин фуқароси Фаластиндан эвакуация қилишни сўраган.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Россия ва МДҲнинг 1 мингга яқин фуқароси Фаластиндан эвакуация қилишни сўраган, деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

“Фаластин анклави ҳудудларида, биринчи навбатда, Ғазо секторида вазият анча мураккаб, шу кунга қадар Россия ва МДҲ давлатларининг мингга яқин фуқароси бизнинг дипломатик ваколатхоналаримизга мурожаат қилиб, ҳудуддан эвакуация қилишни сўрашган”, — деди у брифингда.

Маълумот учун, 7 октябрь куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий қаноти Исроил ҳудудига оммавий ракета зарбаси берди ва чегарага яқин ҳудудларга бостириб кирди. Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари "Ғазо" секторига ракета зарбалари берди ва бомбардиман қилди. Шунингдек, Исроил Ғазо секторини тўлиқ блокадага олди: сув, озиқ-овқат, электр энергияси, дори-дармон ва ёқилғи етказиб бериш тўхтатилди. Айни дамда Ғазо секторида қурбонлар сони 7 минг кишидан ошган, 18 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.
Россия иккала томондан ҳам ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақирди. Президент Владимир Путин Фаластин-Исроил можаросини фақат БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1947 йилдаги резолюциясини бажариш орқали ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлаган. Яъни пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган мустақил Фаластин давлатини яратиш орқали.
Янгиликлар лентаси
0