Ўзбекистон вакиллари Душанбеда туберкулёз бўйича ўтказилган конференцияда иштирок этди

© Министерство здравоохраненияЎзбекистон вакиллари Душанбеда туберкулёз бўйича ўтказилган конференцияда иштирок этди
Ўзбекистон вакиллари Душанбеда туберкулёз бўйича ўтказилган конференцияда иштирок этди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2023
Oбуна бўлиш
Конференцияда Ўзбекистон вакиллари томонидан мамлакатда фтизиатрия соҳасида эришилган ютуқлар ва келажакдаги режалар хусусида батафсил маълумот берилди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиёда туберкулёз (сил) касаллигини комплекс назорат қилиш бўйича VII минтақавий халқаро конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Конференцияда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда USAID лойиҳаси ходимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси ҳам фаол қатнашди.
Конференцияда Ўзбекистон вакиллари томонидан мамлакатда фтизиатрия соҳасида эришилган ютуқлар ва келажакдаги режалар хусусида батафсил маълумот берилди.
Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари ва халқаро ҳамкорлар иштирок этган анжуманда туберкулёзнинг барча шаклларининг касалланиш кўрсаткичларини камайтириш, замонавий ташхислаш ҳамда даволаш усулларини амалиётга татбиқ этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Янгиликлар лентаси
0