“Uzbekistan Airports” ҳаво йўналишларини ривожлантириш бўйича глобал форумда иштирок этди

© Uzbekistan Airports“Uzbekistan Airports” ҳаво йўналишларини ривожлантириш бўйича глобал форумда иштирок этди
“Uzbekistan Airports” ҳаво йўналишларини ривожлантириш бўйича глобал форумда иштирок этди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2023
Oбуна бўлиш
Жорий йилда мазкур форумда делегатлар сони 3000 кишидан ортди.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. "Uzbekistan Airports" компанияси Истанбулда бўлиб ўтган 28-"World Routes Forum 2023"да иштирок этди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.
“Форумда иштирок этишдан асосий мақсад авиакомпаниялар билан алоқаларни тиклаш, Ўзбекистон ва республика аэропортлари ҳақида хабардорликни ошириш, авиакомпанияларни республикага жалб қилиш ва янги йўналишларни очиш мақсадида ташувчилар билан алоқалар ўрнатиш эди”, - дейилади хабарда.
Форум доирасида компания вакиллари Европа, Америка, Яқин Шарқ ва Осиёнинг 56 та авиакомпанияси билан учрашиб, музокаралар олиб борди. 18 та компания яқин ва ўрта муддатли истиқболда Ўзбекистон аэропортлари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирди.
Польшанинг “LOT” авиакомпанияси ва Германиянинг миллий авиаташувчиси “Lufthansa”, Туркиянинг “Sunexpress” авиакомпанияси, Жанубий Кореянинг “Jeju Air” лоукостер авиакомпанияси ва жаҳон миқёсида етакчилардан бири “Qatar Airways” парвозларни қайта тиклашга катта қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, “FlyDubai” ва “Jazeera Airways” вакиллари билан парвозлар географиясини кенгайтириш ва мавжуд рейслар сонини ошириш бўйича музокаралар олиб борилди. Бундан ташқари “Lufthansa”, “Thai Cargo” ва “Qatar Airways” компаниялари билан юк рейсларини ташкил этиш юзасидан учрашувлар ўтказилди.
"The World Route Development" форуми аэропортлар, авиакомпаниялар, етказиб берувчилар, инвесторлар, халқаро ва минтақавий ассоциациялар, миллий туризм ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларини бирлаштирувчи дунёдаги энг нуфузли авиация тадбирларидан бири ҳисобланади.
Форум олдиндан режалаштирилган 20 дақиқалик ишчи учрашувлардан иборат бўлиб, реал вақт режимида ишчи алоқаларни ўрнатиш имкониятини яратади. Жорий йилда мазкур форумда делегатлар сони 3000 кишидан ортди: 300 дан ортиқ авиакомпаниялар, 700 та аэропортлар, 130 та сайёҳлик агентликлари, 10 та халқаро соҳавий ташкилотлар, 150 та етказиб берувчилар ва 110 та давлатдан 60 та авиация соҳасини ёритувчи ОАВ вакиллари иштирок этди.
Янгиликлар лентаси
0