Татаристон раиси Фаррух Зокировга халқ артисти унвонини берди — видео

© Foto : MARSEL BADYKSHINТатаристон раиси Рустам Минниханов “Ялла” гуруҳининг бадиий раҳбари Фаррух Зокировга “Татаристон халқ артисти” фахрий унвонининг кўкрак нишонини топширди
Татаристон раиси Рустам Минниханов “Ялла” гуруҳининг бадиий раҳбари Фаррух Зокировга “Татаристон халқ артисти” фахрий унвонининг кўкрак нишонини топширди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2023
Oбуна бўлиш
Миннихановнинг таъкидлашича, Татаристон Россиянинг Осиё ва Шарқ мамлакатлари билан дўстона алоқаларини мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Татаристон раиси Рустам Минниханов “Ялла” гуруҳининг бадиий раҳбари Фаррух Зокировга “Татаристон халқ артисти” фахрий унвонининг кўкрак нишонини топширди. Бу ҳақда “Татар-информ” хабар берди.
Миннихановнинг таъкидлашича, Татаристон Россиянинг Осиё ва Шарқ мамлакатлари билан дўстона алоқаларини мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилмоқда.
Фаррух Зокиров Татаристонга “Россия-Шарқ” (“Қозондаги Шарқ бозори”) халқаро миллий маданият фестивалида иштирок этиш учун ташриф буюрганди.
Минниханов Зокировга фестивалга кўрсатган эътибори, мусиқа санъати ривожига қўшган салмоқли ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.
Янгиликлар лентаси
0