Қайси ҳудуд кўпроқ исийди — Ўзбекистонда 30 октябрь учун об-ҳаво

© Sputnik / Abdubakir YunusovКузги ёмғирдан кейин Тошкент кўчаларидан бирида автомобиллар
Кузги ёмғирдан кейин Тошкент кўчаларидан бирида автомобиллар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Эртага, 30 октябрь куни Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари +30 даражагача исийди, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Тошкент шаҳрида шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12-14 даража илиқ, кундузи +26-28 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9-14 даража илиқ, кундузи +15-20 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +11-16 даража илиқ, кундузи +24-29 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10-15 даража илиқ, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +13-18 даража илиқ, кундузи +25-30 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +9-14 даража илиқ, кундузи +23-28 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7-12 даража илиқ, кундузи +15-20 даража илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0