Тошкентнинг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

CC0 / rawpixel.com / Газ плитаси.
Газ плитаси. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2023
Oбуна бўлиш
Миробод ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларига соат 10:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Миробод ва Яшнобод туманларидаги айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақида “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар берди.
Таъмирлаш ишлари туфайли Миробод ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларига соат 10:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Миробод тумани: Жўрабек, Олот, Бакинский, Обод-Макон, Уз-Бум кўчалари, аҳоли хонадонлари сони – 450 та;
Яшнобод тумани: Тонг юлдузи ва Қорасув маҳаллалари, аҳоли хонадонлари сони – 300 та;
Миробод ва Яшнобод туманларида: улгуржи истеъмолчилар сони – 7 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Газ плитаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2023
Тошкентдаги қатор хонадонлар, "заправкалар" ва дўконларда газ таъминоти қисман тўхтатилади
Янгиликлар лентаси
0