Исломободда Ўзбекистон-Покистон бизнес-форуми ўтказилади

© МИВТ УзбекистанаЎзбекистон ва Покистон байроқлари
Ўзбекистон ва Покистон байроқлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2023
Oбуна бўлиш
Форумда икки мамлакат тадбиркорлари иштирокида турли соҳаларда B2B учрашувлар ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ноябрь ойида Исломободда Ўзбекистон-Покистон бизнес-форуми ўтказилади. Бу ҳақида Савдо-саноат палатаси хабар берди.
Ўзбекистон-Покистон бизнес-форуми 14-15 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Қайд этилишича, икки мамлакат тадбиркорлари иштирокида турли соҳаларда B2B учрашувлар ўтказилади.
Қуйидаги соҳалар бўйича B2B учрашувлар ташкил этилади:
озиқ-овқат;
ёғоч ва мебель ишлаб чиқариш;
фармацевтика ва соғлиқни сақлаш;
нефт ва кон;
кимё ва металлургия;
тўқимачилик ва тайёр кийим-кечак;
чарм;
туризм;
дон маҳсулотлари;
қурилиш материаллари.
Хабарда Савдо-саноат палатаси ўзбекистонлик тадбиркорларни бизнес-форумда иштирок этишга таклиф этган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон экспортида юқори Покистоннинг улуши 186 млн долларга тенг бўлган.
Янгиликлар лентаси
0