Президент куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси билан танишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев проводит совещание по вопросам реализации проектов, реализуемых в сфере гидроэнергетики, и подготовки энергосистемы к осенне-зимнему сезону .
Шавкат Мирзиёев проводит совещание по вопросам реализации проектов, реализуемых в сфере гидроэнергетики, и подготовки энергосистемы к осенне-зимнему сезону . - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2023
Oбуна бўлиш
Ҳудуд ва тармоқ раҳбарлари ҳисоботига кўра, қозонхоналарни таъмирлаш ишлари 98%га бажарилган.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Шавкат Мирзиёев энергетика масалаларига бағишланган йиғилишда иссиқлик тармоқларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати билан танишди.

Хабарда айтилишига кўра, республика бўйича қозонхоналарни капитал ва жорий таъмирлаш, иссиқлик тармоқларини таъмирлаш бўйича режа 98 фоизга бажарилган, лекин айрим ҳудудларда сусткашликка йўл қўйилган.

Икки ҳафта муддатда барча куч ва воситаларни сафарбар қилиб, қозонхоналар ва иситиш тармоқларини таъмирлаш ишларини якунлашга топшириқ берилди.
Ижтимоий соҳа муассасаларида ҳам эски ва энергия сарфи юқори бўлган қозонларни янгилашни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Шунингдек, куз-қиш мавсуми учун аҳоли ва ижтимоий муассасаларга кўмир етказиб бериш масаласи муҳокама қилинди ва 10 ноябрга қадар ижтимоий соҳа объектларига қўшимча 60 минг тонна кўмир етказиб бериш топширилди.
Удан ташқари, Шавкат Мирзиёев электр энергетика тизимининг куз-қиш мавсумига тайёрлик масаласига ҳам эътибор қаратди. Хусусан, трансформатор ва электр линиялари эскиргани туфайли йўқотишлар миқдори ошгани қайд этилди.
"Умуман, ҳудудлардаги 33 мингта трансформатор, 122 минг километр электр тармоқлари эскирган, оқибатда ишлаб чиқарилган электрнинг 12 фоизи йўқотилган. 20 та туманда электр йўқотишлари ҳажми республика кўрсаткичидан 1,5 баробар юқори", -
Шу муносабат билан Энергетика вазирлигига ҳудудларда эскирган трансформатор ва тармоқларни янгилаш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш, вилоят ҳокимлари ва прокурорларига дастурни амалга ошириш юзасидан топшириқлар берилди.
2026 йилга бориб жами йўқотишлар ҳажмини 8 фоизга тушириш шартлиги таъкидланди.
Маълумот учун, сўнгги беш йилда Ўзбекистонда тармоқ ва трансформаторларни модернизация қилишга 4 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилган.
Янгиликлар лентаси
0